Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг 9 ойлик фаолияти давомида «Ангрен-Поп» электрлаштирилган темир йўл линиясида қурилиш ишларини жадаллаштиришга, «Мароқанд-Қарши» йўналишида электрлиштириш ишларини тўлиқ тугатиб, «Афросиёб» замонавий поезди харакатини йўлга қўйишга эришилди, – деб хабар ёзмоқда telegraf.uz сайти. Унда айтилишича, шу билан бирга, «Қарши-Термез», «Самарқанд-Бухоро» йўналишларида ҳам электрлаштириш ишлари амалга оширилди.
Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 15,5 млн. йўловчи ўз манзилларига етказилди. 262 млн. АҚШ доллари миқдорида экспорт хизматлари кўрсатилди. Бундан ташқари, «Ангрен-Поп» янги темир йўл линияси қурилиш лойиҳасини амалга ошириш учун 2015 йил башорати 348,3 млн. АҚШ долларини ташкил этган бўлса, ҳисобот даврида 302,8 млн. АҚШ доллар маблағ ўзлаштирилиб, режа 108,0 фоизга бажарилди, – дейилади хабарда.
Энг асосийси, жамият томонидан электрон чипталар сотиш хизмати жорий этилган бўлиб,бу ҳам бўлса йўловчилар учун яна бир қулайлик ва имкониятлар яратиб беради, – дейди ушбу манба муаллифи.