(O´zbek) Республика бўйсунувидаги Шарғун шаҳри комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантирилади

Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

 

Республика бўйсунувидаги Сурхондарё вилоятининг Шарғун шаҳрини 2020-2022 йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлар дастури қабул қилинади. Вазирлар Маҳкамасининг бу ҳақдаги тегишли қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.

Президентнинг “Республика бўйсунувидаги шаҳарларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 4 июндаги ПФ-5738-сон Фармони билан юклатилган аниқ вазифалар ижросини таъминлаш учун Шарғун шаҳрида 2020-2022 йилларда бажариладиган асосий тадбирлар қуйидагилар этиб белгиланади:

биринчидан, Шарғун шаҳрининг Бош режасини танқидий ўрганиб, йўл-транспорт инфратузилмаси, шоҳ кўчалар, кўп қаватли уйлар қурилиши, парклар, бульварлар, замонавий савдо марказлари, инфратузилма объектлари ва саноат зоналарини жойлаштириш масалаларини муҳандислик тармоқлари билан биргаликда кўриб чиқиб, таклифларни тайёрлаш ҳамда яқин 3-5 йиллик шаҳарсозлик вазифаларини белгилаб олиш;

архитектуравий қиёфани замонавийлаштириш, кўп қаватли уй-жой фондини сифат жиҳатдан яхшилаш, коммунал хизмат кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш, аҳолига сифатли коммунал хизмат кўрсатишни жорий этиш;

муҳандислик-коммуникация тармоқлари, хусусан ичимлик суви ва оқова сув тизимларини қайтадан қуриш, автомобиль йўллари ва ички кўчалар ҳолатини яхшилаш, шаҳар кўчаларидаги мавзеларда тунги ёритиш тизимларини янгидан замонавий ҳолатга келтириш;

ички ва шаҳарлараро йўналишларда ҳаракатланувчи жамоат транспортларининг янги йўналишларини ташкил этиб, аҳолига сифатли ва қулай транспорт хизматларини кўрсатишни ташкил этиш;

транспорт хизматларини кўрсатувчи янги хусусий корхоналар ташкил этиб, уларни молиявий қўллаб-қувватлаш орқали замонавий жамоат транспорт воситаларини харид қилиш;

иккинчидан, шаҳарда экологик муҳитни яхшилаш, аҳоли саломатлигига салбий таъсирини камайтириш чораларини кўриш, кўкаламзорлаштириш, дарахтларни ўтқазиш ва яшил майдонлар, гулзорлар ташкил этиш тадбирларини амалга ошириш;

бунда, мазкур тадбирларни амалга ошириш учун шаҳарда очиқ ва ёпиқ ер ости суғориш тизимларини барпо этиб, ирригация тармоқларини бугунги кун талабида қайта тиклаш;

учинчидан, ижтимоий соҳа муассасалари ҳолатини яхшилаш, биноларини таъмирлаш, ҳудудларини ободонлаштириш, жиҳозларини янгилаш, мутахассисларни малакасини ва хизмат маданиятини ошириш орқали кўрсатиладиган хизматлар сифатини кескин ошириб, бу соҳада хусусий сектор улуши кўпайтириш;

замонавий тиббий хизмат кўрсатиш клиникалари ва ташхис марказларини барпо этиш;

хотин-қизларни турли касбларга ўргатиш ҳамда қизларни ҳаёт мактабига тайёрлашга ихтисослашган ўқув марказлари фаолиятини кенг йўлга қўйиш;

тўртинчидан, аҳолининг маънавияти ва маданиятини ўстириш билан алоқадор тизимли тадбирларни амалга ошириш, хусусан қаровсиз қолган ва зарур даражада фойдаланилмай турган маданият ва санъат саройларини янгидан таъмирлаб, соҳа учун зарур бўлган жиҳозлар билан таъминлаш;

бешинчидан, ўсиб келаётган ёшларни спортга кенг жалб этиш учун давлат умумтаълим мактабларида самарасиз фойдаланилаётган спорт майдонларида, спорт залларида давлат шерикчилик ва бошқа асосларда ташаббускорлар, Ёшлар иттифоқи, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан ҳамкорликда ёшларни, шунингдек ўрта ёшдаги аҳолини спортга жалб этиш;

олтинчидан, шаҳар ичидан оқиб ўтувчи сув бўйи ҳудудларини ободонлаштириш, аҳоли кўнгил очар масканларини, сайилгоҳларни барпо этиш;

кўп қаватли уйлар орасида сунъий қопламали футбол, баскетбол майдонлари ва майдончалари, болалар майдончалари барпо этиш ҳамда дам олиш, ҳордиқ чиқариш ўриндиқларини ўрнатиш;

еттинчидан, аҳолининг маданий ҳордиқ чиқариши учун замонавий парклар барпо этилиб, уларда замонавий кўнгил очар хизмат кўрсатиш турлари ташкил этиш;

саккизинчидан, аҳолининг иш билан бандлигини ошириш ҳамда ишсизлик даражасини кейинги 3 йилда 5 фоиз даражагача пасайтириш мақсадида, тадбиркорларни жалб этган ҳолда саноат ва хизмат кўрсатиш соҳаларини, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш тармоғини жадал ривожлантириш;

саноат тармоқларини ривожлантириш учун тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш ҳажмини кескин ошириш, маҳаллий хом-ашёдан экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш орқали шаҳар иқтисодиётига валюта тушумини кўпайтириш борасида самарали ишларни ташкил этиш;

мавжуд кичик саноат зоналари иштирокчилари фаолиятини қўллаб-қувватлаб, янги ҳудудларда истиқболли лойиҳаларни жойлаштириш йўли билан саноат зоналарини ташкил этиш;

тўққизинчидан, солиққа тортиш базасини кенгайтириш орқали маҳаллий бюджетга даромадлар тушумини кескин ошириш.

Республика бўйсунувидаги Сурхондарё вилоятининг Шарғун шаҳрини 2020-2022 йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлар дастури тасдиқланади.

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Қурилиш вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ва Шарғун шаҳар ҳокимлиги:

Дастурга киритилган лойиҳалар ижросини таъминлашда лойиҳа ташаббускорларига ер танлаш ва ажратишни белгиланган тартибда, бош режага асосан амалга оширади;

“Ўзшаҳарқурилишинвест” инжиниринг компанияси билан биргаликда 2020-2022 йилларда Шарғун шаҳрида 15 та арзон 5 қаватли кўп квартирали уйларни қурилишини таъминлаш чораларини кўради.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Қурилиш вазирлигининг илғор ривожланган давлатлар тажрибалари асосида хорижий инвесторларни жалб этган ҳолда Шарғун шаҳрида замонавий истироҳат боғи барпо этиш тўғрисидаги таклифлари маъқулланади.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Шарғун шаҳар ҳокимлиги замонавий истироҳат боғи ташкил этиш мақсадларида фойдаланиш юзасидан жорий йил якунига қадар барча зарурий чораларни кўради.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Шарғун шаҳрида экологик муҳитни яхшилаш, айниқса кўп қаватли уйлар жойлашган маҳаллалардаги майдонларда манзарали-ҳавони тозаловчи, кислород берувчи дарахтларни ўтқазиш, майсазорлар ва гулзорларни ташкил этиб, аҳолига муносиб яшаш шароитларини яратиш мақсадида, “ЎзшаҳарсозликЛИТИ” ДУК томонидан ишлаб чиқиб тасдиқланган схема асосида шаҳарни суғориш тизимини барпо этиш учун 2020-2022 йилларда инвестиция дастури доирасида зарур маблағларни ажратилишини таъминлайди.
Манба: Kun.uz

 

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.