(O´zbek) Soha rivojida alohida e’tibor qaratilmoqda

Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитасининг мажлисида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви раиси Ф.Муллажоновнинг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2014 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи дастлабки тарзда кўриб чиқилди. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати таянган ҳолда, daryo.uz сайти хабар бермоқда.
 
     Мақолада ёзилишича, иқтисодиёт тармоқларини модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун банк инвестицияларини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди. Жумладан, 2014 йилда тижорат банклари томонидан бундай лойиҳаларга суммаси 8,5 триллион сўмлик кредитлар ажратилди, бу эса 2013 йил билан таққослаганда 20 фоизга кўпроқдир.
     2014 йилда хўжалик юритувчи субъектлар ва аҳоли депозитларининг ўсиши 30,5 фоизни ташкил этди ҳамда 2015 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра уларнинг ҳажми 28,5 триллион сўмга етди.
     Мажлисда кўриб чиқилган масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.