(O´zbek) Tadbirkorlar erkinligi kafolatlari kengaydi

Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

      Давлатимиз раҳбарининг шу йил 15 майдаги “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чоратадбирлари тўғрисида”ги фармони хусусий тадбиркорликнинг иқтисодиётдаги роли ва ўрнини тубдан ошириш, тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш йўлида учраётган айрим тўсиқларни бартараф этишга қаратилган.
 
         Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида мазкур фармон мазмун-моҳияти ва ижроси, юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказишнинг хуқуқий асосларига бағишланган анжуманда шу ҳақда сўз юритилди.
         Тадбирда юртимизда хусусий мулк мавқеини ошириш ва уни ҳимоя қилиш, ишбилармонлик муҳити ва бизнес юритиш шароитларини янада яхшилашга қаратилган зарур ҳуқуқий база яратилгани таъкидланди. Натижада кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 2000 йилдаги 31 фоиздан бугунги кунда 56 фоизга етди, иш билан банд аҳолининг 77 фоизи ушбу соҳада меҳнат қилмоқда.
   Номи  зикр этилган фармонга  мувофиқ хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ишончли ҳимоясини таъминлаш, уларнинг жадал ривожланиши йўлидаги тўсиқларни бартараф этишнинг тўртта асосий йўналиши бўйича асосан жорий йилда амалга ошириладиган ўттиз учта аниқ чора-тадбирни кўзда тутувчи комплекс Дастур тасдиқланди. Унда хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликнинг жадал ривожланиши учун зарур шароит ва имкониятлар яратиш, уларни ташкил этиш ва фаолиятини йўлга қўйиш тартибини янада соддалаштириш, маъмурий ва жиноят қонунчилигини либераллаштириш ҳисобидан тадбиркорликка янада кенг эркинлик беришга алоҳида эътибор қаратилган.
   Анжуманда янги фармон билан хусусий мулк ҳамда хусусий тадбиркорликнинг жадал ривожланиши учун зарур шароит ва имкониятлар яратиш, уларни ташкил этиш ва фаолиятини йўлга қўйиш тартиби янада соддалаштирилгани айтиб ўтилди. Маъмурий ва жиноят қонунчилигини  либераллаштириш ҳисобидан тадбиркорликка янада кенг эркинлик берилади.
   Адлия вазирлиги мутахассислари, тадбиркорлик субъектларини рўйхатидан ўтказиш инспекциялари масъул ходимлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган тадбирда янги фармоннинг ижросини таъминлаш борасида қилиниши зарур бўлган ишлар, юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказишда қонунларга қатъий риоя этиш билан боғлиқ масалалар юзасидан фикр-мулоҳаза алмашилди.                                                                                 
ЎзА мухбири

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.