Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш ҳамда соҳани изчил ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Соғлом рақобат муҳити, тадбиркорлар учун яратилган қулай шарт-шароит ва имтиёзлар натижасида тадбиркорлик субъектлари эришаётган ютуқлар салмоқли бўлмоқда. Туманда жорий йилнинг апрель ойигача 1020 та тадбиркорлик субъектлари рўйхатдан ўтган бўлиб, улардан 877 таси кичик бизнес субъектларидир.
Бектемир ҳокимиятида ташкил этилган йиғилишда туманнинг иқтисодий истиқболи муҳокама қилинди. Унда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, саноат салоҳиятини юксалтириш ҳисобига ишлаб чиқаришни кенгайтириш бўйича комплекс чора-тадбирлар изчил амалга оширилаётгани алоҳида таъкидланди. Мисол учун, 2014 йилда туманда катта бунёдкорлик ишлари олиб борилди. Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 567,1 млрд сўмни ташкил этди. Истеъмол моллари ишлаб чиқариш эса 195,9 млрд сўмни (115,9 фоиз) ташкил этди. Туман корхоналари томонидан 116,1 млрд сўмлик (110,9 фоиз) пуллик хизматлар кўрсатилди, чакана савдо айланмаси 1614,4 млрд сўмни (115,5 фоиз) ташкил этди. Аҳоли жон бошига саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 18,6 млн сўмни ва истеъмол моллари ишлаб чиқариш 6,4 млн сўмни ташкил этиб, бу кўрсаткич шаҳардаги бошқа туманларга нисбатан энг юқори кўрсаткич экани қайд этилди.
Кичик бизнеснинг ривожланиши ишсизликнинг олдини олади. Масалан, 2014 йилда туманда 3080 та янги иш ўринлари яратилган бўлса, улардан 1415 кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликда, 710 таси уй меҳнатини ривожлантиришда, 1180 таси хизмат кўрсатиш соҳасида ташкил этилди. Туман саноат корхоналари томонидан турли хилдаги озиқ-овқат, енгил саноат маҳсулотлари, машинасозлик, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш орқали товарларнинг рақобатбардошлиги ҳам ошиб, тадбиркорларни янги технологиялар билан ишлашга ундамоқда. Собиқ «Мотор заводи» негизида маиший электротехника маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва логистика маркази ташкил этилмоқда. Бу эса, ўз навбатида, нархларнинг пасайишини, аҳоли фаровонлигини ошишини таъминлайди. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни кенг ривожлантириш йўлида мунтазам равишда ҳаётга жорий қилинаётган мақсадли лойиҳалар нафақат ўзининг ҳаётийлиги билан балки, тажрибалари ишбилармонлар ва бўлажак тадбиркорлар ўртасидаги ўзаро ҳамжиҳатликни, ананавий устоз-шогирд муносабатларини янада мустаҳкамлашда ўзига хос восита бўлиб хизмат қилмоқда. Биргина 2014 йилда туманда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури доирасида, машинасозлик, кимё, нефтикимё, озиқ-овқат, фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш, қурилиш ва хизмат кўрсатишни амалга оширишга мўлжалланган 154 та лойиҳалар амалга оширилиб, улар учун 249,6 млрд сўм ва 205 минг АҚШ доллар инвестиция киритилди. Қолаверса, ўтган йилда тижорат банклари томонидан 22,8 млрд сўмлик кредит маблағлари ҳам мақсадли йўналтирилган.
Йиғилишда иштирокчилар, тумандаги энг йирик саноат корхоналари фаолияти ҳақида сўз юритиб, уларнинг эришаётган ютуқлари салмоқли бўлаётганини қайд этишди. Тадбирда сўзга чиққанлар иқтисодиётни либераллаштириш, бозор ислоҳотларини янада чуқурлаштириш масалалари тўғрисида атрофлича маълумот бериб, соҳа ривожидаги изчил саъй-ҳаракатларимизни бунданда кучайтириш лозимлигини алоҳида таъкидлашдилар.
Анвар ҚОБИЛОВ
«O`zIA» мухбири