(O´zbek) Tinchlik bor joyda taraqqiyot bo‘ladi

Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

   Президентимиз Ислом Каримовнинг 9 май – Хотира ва қадрлаш  куни муносабати билан оммавий ахборот воситалари вакиллари билан суҳбатда билдирган фикрлари катта қизиқиш билан ўрганилмоқда
 
      Пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек тумани Юзрабод маҳалласида ўтказилган тадбирга Иккинчи жаҳон уруши ва меҳнат фронти фахрийлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ёшлар таклиф этилди.
   Тадбирда мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва манфаатларини муҳофазалаш, аҳолини кучли ижтимоий ҳимоялаш, ёшларга таълим-тарбия бериш, жамиятимизнинг барча соҳаларини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар юксак самаралар бераётгани таъкидланди.
     Мамлакатимизда кичик бизнес, оилавий тадбиркорлик, фермерлик тобора ривожланмоқда. Халқимизнинг яратувчилик ва бунёдкорлик салоҳияти юксалмоқда. Бундай ютуқлар замирида юртимиздаги тинчлик-тотувлик, ўзаро ҳамжиҳатлик муҳити муҳим роль ўйнамоқда.   
       Ўнга яқин миллат ва элат вакиллари аҳил-иноқ яшаётган Юзрабод маҳалласида бу борадаги вазифаларни ҳаётга татбиқ этишда давлат ва жамоат ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорлик ўз самараларини бераётир. “Оила – мактаб – маҳалла” концепцияси асосида ёшларга жаҳон андозалари даражасида таълим бериш, ўсиб келаётган авлодни миллий қадриятларимизнинг давомчилари этиб тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
   – Бугунги фаровон замонамизнинг қадрини ҳеч нарса билан қиёслаб бўлмайди. Буларнинг асосида тинчлик деб аталган бебаҳо неъмат мужассам, – дейди Юнус ота Азимбоев. – Тинчлик бор жойда тараққиёт, юксалиш бўлади. Президентимиз Хотира ва қадрлаш куни оммавий ахборот воситалари вакиллари билан суҳбатда бугунги глобаллашув даврида тинчликни асраш, қадрига етиш хусусида билдирган фикрларида катта ҳикмат бор. Унинг мазмунини теран англаш, ёшларга чуқур ўргатиш, ўсиб келаётган фарзандларимизни бугунги эзгу ишларимизнинг муносиб давомчилари этиб тарбиялаш барчамизнинг эзгу вазифамиздир.
  Пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманидаги бошқа маҳаллаларда ҳам ушбу мавзуда учрашувлар, давра суҳбатлари ташкил этилди.
ЎзА мухбири

RECOMMEND TO FRIENDS

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • ARCHIVE OF MAGAZINE NUMBERS

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.