Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Тошкент халқаро аэропортини модернизация қилишни бошлаш 2020 йил май ойига режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси президентининг “Республика иқтисодиётига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
қарорида айтилади.
2019 йил май ойида Халқаро молия корпорацияси билан консультация хизматини кўрсатиш бўйича битим тузиш мўлжалланмоқда. Лойиҳа қиймати – 470 млн АҚШ доллари.
2019 йил 3-чоракда ДХШ лойиҳаси бўйича ҳужжатларни тайёрлаш, 2019 йил сентябрида – тендер таклифлари сўровини эълон қилиш, 2019 йил декабрида – тендер таклифларини тайёрлаш ва топшириш, 2020 йил январида – тендер таклифларини баҳолаш, 2020 йил февралида – тендер ғолибини эълон қилиш режалаштирилган.
Битимни имзолаш жараёни эса 2020 йил март ойида бўлиб ўтади.