(O´zbek) Тошкент давлат техника университетининг Нукус филиали ташкил этилади

Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

«Тошкент давлат техника университетининг Нукус филиалини ташкил этиш тўғрисида”ги Қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент давлат техника университетининг Нукус филиалини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Унга кўра, Нукус шаҳрида Тошкент давлат техника университетининг Нукус филиалини ташкил этилади.

Белгиланишича, филиал Тошкент давлат техника университетининг юридик шахс мақомига эга бўлган таркибий бўлинмаси ҳисобланади.

 

Филиалнинг асосий вазифалари этиб белгиланади:

кончилик иши, кончилик электр механикаси, электр энергетикаси, технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришларни автоматлаштириш

ва бошқариш, машинасозлик технологияси ва машинасозлик ишлаб чиқаришини автоматлаштириш йўналишлари бўйича юқори малакали кадрларни халқаро стандартлар даражасида сифатли тайёрлашни таъминлаш;

талабалар амалиётини Тебинбулоқ кон негизидаги кон-металлургия комплексида ташкил этиш ва уларга ишлаш имкониятини яратиш;

хорижий давлатларнинг етакчи олий таълим муассасалари билан, жумладан, кон-металлургия соҳасида Россия Федерациясининг етакчи олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида малакали кадрлар тайёрлаш;

кон-металлургия соҳасининг барча йўналишлари бўйича малакали кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, корхоналарнинг муаммоларини ҳал этишга қаратилган инновацион тадқиқотларни фаол ривожлантириш;

ўқув ва илмий лойиҳаларни амалга ошириш, таълим ва илмий изланишлар жараёнига малакали мутахассисларни кенг жалб этиш мақсадида ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш соҳаларидаги республика ва хорижий етакчи олий таълим муассасалари ва илмий марказлар билан ҳамкорлик алоқаларини кучайтириш;

республика ва хорижий олий таълим муассасалари ҳамда илмий марказларга истиқболли ёш битирувчиларни магистратура ва докторантурага мунтазам юбориш орқали Филиалнинг илмий-педагогик салоҳиятини ошириб бориш;

Филиалнинг минтақа ва халқаро миқёсдаги нуфузини ошириш мақсадида чет эл фуқаролари учун таълим олиш имкониятини кенгайтириш

ва илғор халқаро тажрибани татбиқ қилиш;

вебинар таълим усулларини жорий этиш ва ривожлантириш.

Лойиҳада белгиланишича, филиалда ўқув жараёни 2020/2021 ўқув йилидан бошланади ҳамда талабаларни қабул қилиш сони белгиланган тартибда ҳар йили тасдиқланадиган республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш квоталаридан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Манба: Gazeta.uz

RECOMMEND TO FRIENDS

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • ARCHIVE OF MAGAZINE NUMBERS

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.