(O´zbek) Тошкент метроси учун яна 10та «Москва» вагони харид қилинади

Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

«Тошкент шаҳридаги метрополитен ер усти линияси учун ўнта ҳаракатланувчи таркиб вагонларини харид қилиш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари қабул қилинади

Президентнинг «Тошкент шаҳридаги метрополитен ер усти линияси учун ўнта ҳаракатланувчи таркиб вагонларини харид қилиш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳужжати лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.

Қайд этилишича, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан:

Президентнинг 2017 йил 19 майдаги ПҚ-2979-сон Қарорига мувофиқ ишларни 2021 йилда якунлаш муддати билан «Тошкент шаҳрида ер усти ҳалқа метрополитенини қуриш» лойиҳаси амалга оширилади;

Президентнинг 2019 йил 4 апрелдаги Ф-5463-сон «Тошкент шаҳридаги метрополитен ер усти линияси учун ҳаракатланувчи таркиб вагонларини харид қилиш» лойиҳасини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармойишига мувофиқ 2019 йилда «Метровагонмаш» АЖ (Россия Федерацияси) томонидан ишлаб чиқарилган бешта метро вагонлари таркиби сотиб олинган.

Молия вазирлиги, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳамда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ «Тошкент шаҳридаги метрополитен ер усти линияси учун ўнта ҳаракатланувчи таркиб вагонларини харид қилиш» лойиҳасини 2020 – 2021 йилларда амалга ошириш тўғрисида таклифига розилик билдирилади.

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда лойиҳани амалга ошириш масаласи юзасидан «Метровагонмаш» АЖ (Россия Федерацияси) билан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказишига ва музокаралар якунига кўра тегишли шартномани имзолашига рухсат берилади.

Қуйидагилар лойиҳани молиялаштириш манбалари этиб белгиланади:

Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг 10 йил муддатга, шу жумладан 3 йил имтиёзли муддат билан бериладиган, 6 ойлик ЛИБОР ставкасига тенг фоиз ставкаси плюс йиллик 1,5 фоизли, шартнома қийматининг 15 фоиз миқдоридаги кредити;

Россия Федерациясининг «Тараққиёт ва ташқи иқтисодий фаолият банки» давлат корпорациясининг Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан қайта молиялаштириладиган, 10 йил муддатга, шу жумладан 3 йил имтиёзли муддат билан бериладиган, йиллик 2,5 фоизли фоиз ставкаси билан, қайта молиялаштирувчи банкнинг 0,5 фоиз миқдорида маржасини қўшган ҳолда, шартнома қийматининг 85 фоиз миқдоридаги кредити;

Ўзбекистон давлат бюджетидан божхона расмийлаштириш харажатларини тўлаш учун 0,22 млн. евро эквивалентидаги ажратилаётган маблағлар.

Белгилаб қўйилишича:

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ лойиҳани амалга ошириш, лойиҳа доирасида жалб қилинаётган кредитларнинг мақсадга мувофиқ ва самарали ишлатилиши учун масъул ижро этувчи орган ҳисобланади;

Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ва «Тараққиёт ва ташқи иқтисодий фаолият банки» давлат корпорациясининг жалб қилинаётган кредитларини сўндириш, улар бўйича фоизлар, воситачилик ҳақи ва бошқа харажатларни тўлаш билан боғлиқ харажатлар давлат бюджетининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Молия вазирига Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг «Тараққиёт ва ташқи иқтисодий фаолият банки» давлат корпорацияси олдидаги тўлов мажбуриятлари бўйича ҳамда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ тузилаётган кредит шартномалари доирасида Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси олдидаги тўлов мажбуриятлари бўйича, шунингдек давлат кафолатини бериш учун тўлов олмаган ҳолда, жалб қилинаётган кредитларнинг қайта молиялаштирилиши бўйича Ўзбекистон давлат кафолатларини белгиланган тартибда бериш ваколати берилади.
Манба: Kun.uz

RECOMMEND TO FRIENDS

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • ARCHIVE OF MAGAZINE NUMBERS

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.