(O´zbek) Toshkent va Parij qurilish hamada turizm sohasida hamkorlik qiladi

Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Франция ишбилармонларида Ўзбекистон, хусусан, Тошкент билан қўшма лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш борлиги маълум қилинди.
Тошкент шаҳар ҳокимлигида Парижнинг сиёсий ва ташқи ишлар маркази директори Фабьен Бауссарт билан учрашув бўлиб ўтди, дейилади пойтахт маъмурияти матбуот хизмати берган хабарда.
     Учрашувда Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Даврон Ҳидоятов Ўзбекистонда хорижий инвесторлар учун яратилган имкониятлар, улар фаолиятини рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш учун қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, бизнесни ривожлантириш тизими ва шароитлари борасида маълумот берди.
     Шунингдек, қатор мамлакатлар учун виза олиш тартиби соддалаштирилгани дунё давлатлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш учун қулай имкониятлар яратганини таъкидлади.
     Парижнинг сиёсий ва ташқи ишлар маркази директори Фабьен Бауссарт ўзбек — француз ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги даражага кўтариш икки томон учун ҳам манфаатли бўлишини билдирди.
     Франция ишбилармонларида Ўзбекистон, хусусан, Тошкент билан қўшма лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш борлигини маълум қилиб, қурилиш ва туризм соҳасида ҳамкорлик қилишни таклиф этди.

     Ўз навбатида Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Даврон Ҳидоятов пойтахт ҳокимлиги юқори технологияларга эга Франция билан савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқаларни янада ривожлантириш, ўзаро ҳамкорликда инвестициялар ва илғор технологияларни жалб қилиш, сайёҳлар оқимини кўпайтиришга тайёрлигини билдирди.

Источник: «Газета.uz»

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.