(O´zbek) Тошкент вилоятида замонавий агросаноат кластери ташкил этилади

Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

Ўзбекистон Республикаси президентининг “Тошкент вилоятида замонавий агросаноат кластерини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси президентининг 2018 йил 23 февралдаги “Республикада уруғлик картошка етиштиришни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3558-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент вилоятида картошкачиликни ривожлантириш борасида:

уруғлик ва истеъмол картошка етиштиришга ихтисослашган, хўжалик шартномаси асосида Картошка етиштирувчилар уюшмаси буюртмаси бўйича тайёр маҳсулот етиштириш, шунингдек агротехника ва агрокимё, логистика, сақлаш, қадоқлаш ва транспортировка қилиш бўйича хизмат кўрсатувчи “Bo’stonliq kartoshkachilik markazi” МЧЖ ташкил этилган;

картошкани чуқур қайта ишлаш натижасида “Solanuz” масъулияти чекланган жамияти томонидан экспорт потенциали юқори бўлган фри картошкаси ва қуруқ картошка пюреси кўринишидаги тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича йиллик қуввати 18 минг тонна бўлган завод ишга туширилган;

“Bo’stonliq kartoshkachilik markazi” МЧЖ томонидан Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича 700 гектар майдонда ёмғирлатиб суғориш технологияси жорий этиш асосида картошка етиштиришни йўлга қўйилиши натижасида сув сарфини 2 баробар иқтисод қилинишига, ҳосилдорликни ўртача 1,5 баробаргача оширишга эришилган.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Картошка етиштирувчилар уюшмаси, Тошкент вилояти ҳокимлиги, “Agrover” масъулияти чекланган жамиятининг:

Тошкент вилояти ҳудудида “Bo’stonliq kartoshkachilik markazi” МЧЖ, “Solanuz” МЧЖ ва бошқа ўзаро боғлиқ бўлган корхоналар негизида:

уруғлик картошка етиштириш, шу жумладан, вируссиз in vitro технологияси асосида кўпайтириш;

илмий асосланган алмашлаб экиш тизимида қўлланиладиган дуккакли, бошоқли дон ва бошқа қишлоқ хўжалик экинларининг уруғликларини етиштириш;

маҳаллий ва хорижий селекция ҳамда биотехнологик навларнинг бирламчи уруғчилигини ташкил этиш ва ривожлантириш;

уруғчилик бўйича халқаро ва миллий ташкилотлар билан ўзаро фаол ҳамкорлик қилиш, уруғликларни экишдан олдин ишлов бериш ва қайта ишлашга оид инновацион технологиялар, сувни тежовчи технологияларни ва ушбу соҳадаги бошқа ноу-хауларни жорий этиш;

истеъмолга йўналтирилган картошка ишлаб чиқариш ва чуқур қайта ишлаш бўйича агросаноат кластерини ташкил этиш;

ташкил этилаётган Агрокластер таркибига рўйхатга мувофиқ агрокорхоналарни киритиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилиши мумкин.

Агрокластер таркибига кирувчи агрокорхоналар томонидан 2019-2022 йилларда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг прогноз кўрсаткичлари ва рўйхати маъқулланади.

Тошкент вилояти ҳокимлиги:

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда “Bo’stonliq kartoshkachilik markazi” МЧЖга Бўстонлиқ туманида ягона ҳудудлик тамойили бўйича жами 1400 гектар, шу жумладан, “Poytaxt-Agro” давлат корхонасига ажратилган ер участкалари ҳисобидан 146 гектар суғориладиган ер майдонларини ажратилишини;

инвестициялар киритиш ва янги иш ўринлари ташкил этиш шарти билан “Bo’stonliq kartoshkachilik markazi” МЧЖга Бўстонлиқ туманидан ва “Solanuz” МЧЖга Ўртачирчиқ туманидан замонавий машина-трактор парклари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қабул қилиш, қадоқлаш ва дастлабки қайта ишлаш бўйича логистика марказлари қуриш учун паст балл-бонитетли ер майдонлари ажратилишини таъминлайди.

Белгиланишича:

бошқарувчи компания сифатида “Agrover” МЧЖ Агрокластер таркибига кирувчи агрокорхоналарнинг маблағларини Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида жамлаш ва кейинчалик ушбу маблағларни молия-хўжалик фаолиятини амалга ошириш ҳамда ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун улар ўртасида тақсимлаш ҳуқуқига эга;

бошқарувчи компания сифатида “Agrover” МЧЖнинг Агрокластер таркибига кирувчи агрокорхоналардан олинган ҳамда улар ўртасида тақсимланадиган, ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотни сотиш бўйича айланмалар билан боғлиқ бўлмаган пул маблағлари ва мол-мулк, шунингдек, соф фойдани тақсимлаш солиқ солиш объекти ҳисобланмайди;

ташкил этилаётган Агрокластер таркибига кирувчи агрокорхоналар ички ҳамда ташқи бозордаги эҳтиёж ва тупроқ-иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда, қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш, маҳсулот етиштириш ҳажми, уларнинг нави ва турини белгилаш бўйича мустақил қарор қабул қилади;

ёмғирлатиб (спринклер) суғориш технологиялари жорий этилган майдонлар ягона ер солиғини тўлашдан беш йил муддатга озод этилади;
уруғлик картошкани сертификатлаш бўйича тарифлар ҳар бир килограмми учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 фоизини ташкил этади.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашга сарфланаётган давлат харажатларини самарадорлигини ошириш мақсадида бир ой муддатда ижтимоий соҳа муассасалари ва бошқа бюджет маблағлари олувчилари учун тасдиқланган овқатланиш меъёрларида кўзда тутилган истеъмол картошкаси миқдорини қисман камайтириш (алмаштириш) ҳисобига қуруқ картошка пюресини киритиш бўйича;

низом жамғармаларида давлат улуши юқори бўлган корхоналар ва юридик шахслар билан биргаликда ходимлар ва бошқа контингент овқатланишини ташкил этиш жараёнида қуруқ картошка пюресини қўлланишини жорий этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритади.

“Solanuz” МЧЖ республикада қуруқ картошка пюресини ягона ишлаб чиқарувчиси бўлганлигини ҳисобга олиб, давлат буюртмачиларига ушбу маҳсулотни махсус маълумотлар порталида рўйхатдан ўтказиладиган тўғридан-тўғри шартномалар асосида харид қилишга рухсат берилади.

Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан республикада ишлаб чиқарилган қуруқ картошка пюреси (ТИФ ТН коди 1105200000) экспортини амалга оширишга рухсат берилади.
Манба:  Kun.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.