Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
21 август «Озод юрт тўлқинлари» VIII медиа-фестивали ўтказилди. Тадбир ташкилотчилари ЭОАВМА ҳамда ННТ фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича парламент комиссияси бўлди.
Матбуот хабарномасида таъкидланишича, фестиваль нодавлат электрон ОАВни қўллаб-қувватлаш, уларнинг фаолиятини рағбатлантириш, журналистлар ва техник ходимларнинг профессионал маҳоратини оширишга қаратилган. Фестиваль, шунингдек, Ўзбекистонда нодавлат ТВ ривожланишига кўмак беради, журналистларнинг теле ва радиодастурлар тайёрлашдаги фаолиятини рағбатлантиради.
(kun.uz)