(O´zbek) Тошкентда ташкилотлар ходимларини ташиш билан шуғулланадиган автобуслар учун махсус белги тайёрланди

Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

Ушбу белгида транспорт воситасининг тури ҳамда давлат белгиси кўрсатилади ва хизмат кўрсатувчи корхона муҳри билан тасдиқланади 

Тошкент шаҳрида жамоат транспортлари қатнови тўхтатилиши муносабати билан Тошкент вилоятидан пойтахтга қатнаб ишловчи фуқароларга ҳамда улар ишлаётган корхона, ташкилот ва муассасаларга транспорт хизматини ташкил этишда “Тошшаҳартрансхизмат” шартнома асосида хизмат кўрсатиши мумкинлиги ҳақида аввал хабар берилган эди.

Йўловчилар хавфсизлиги ҳамда транспорт воситасининг техник ва санитария талаблари асосида хизмат кўрсатишини билдириш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокимлиги, “Тошшаҳартрансхизмат”, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳамкорлигида махсус белги тайёрланди. 

Ушбу белгида транспорт воситасининг тури ҳамда давлат белгиси кўрсатилади ва хизмат кўрсатувчи корхона муҳри билан тасдиқланади. Бу транспорт воситаларининг техник ва санитар ҳолати талаб даражасида эканлиги билдиради.

“Азиз йўловчилар, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, транспорт хизматини ташкил этишда “Тошшаҳартрансхизмат” тасарруфидаги фақат ана шундай белгили автобуслардан фойдаланинг”, – дейилади “Тошшаҳартрансхизмат” хабарида.
Манба: Kun.uz

RECOMMEND TO FRIENDS

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • ARCHIVE OF MAGAZINE NUMBERS

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.