(O´zbek) Тошкентда янги институт ташкил этилмоқда

Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

Фото: PhotoXpress

Тошкент шаҳрида Беларусь – Ўзбекистон қўшма тармоқлараро амалий техник квалификациялар институти ташкил этиляпти.

Президент томонидан имзоланган қарорга кўра, Беларусь Республикаси Таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Беларусь миллий техника университети, Республика касб-ҳунар таълими институти (Беларусь Республикаси) ва Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетининг Тошкент шаҳрида Беларусь – Ўзбекистон қўшма тармоқлараро амалий техник квалификациялар институтини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.

Институтнинг асосий фаолият йўналишлари ва вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди:

халқаро таълим стандартларига мувофиқ, шу жумладан, қўшма таълим дастурлари асосида республика саноат тармоқларининг энг муҳим илмий-ишлаб чиқариш масалаларини ҳал эта оладиган юқори малакали муҳандис-техник кадрларни бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича тайёрлаш;

олий ва касб-ҳунар таълимининг замонавий таълим дастурлари ва шаклларини ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш, таълим жараёнига илғор педагогик ва ахборот технологияларини, фан ва техниканинг энг янги ютуқларини татбиқ этиш;

бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларига мувофиқ янги ўқув дастурлари, дарсликлар, ўқув қўлланмалари яратиш орқали ўқув-услубий ишлар сифати ва даражасини ошириш;

таълим ва фаннинг узлуксизлиги ва узвийлиги ҳамда жаҳон таълим ва илмий ҳамжамиятига интеграциялашиш ҳисобига мутахассислар ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;

илмий-педагогик салоҳиятни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш, педагогик технологиялар ва таълим усулларини фаол такомиллаштириш;

ишлаб чиқариш тизимларида тежамкорлик, ишончлилик ва барқарор фаолиятни оширишга йўналтирилган, машинасозлик, механика, ишлаб чиқаришни автоматлаштириш, биотехнология, метрология ва стандартлаштириш ҳамда саноат ишлаб чиқаришнинг бошқа тармоқларида илмий тадқиқотлар ўтказиш, инновацион лойиҳаларни амалга ошириш;

таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг мустаҳкам интеграцияси учун шароитлар яратиш;

таълим ва илмий-техникавий соҳаларда хорижий мамлакатларнинг етакчи таълим муассасалари, илмий-тадқиқот марказлари ва бизнес ҳамжамиятлари билан узоқ муддатли муносабатларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш.

Белгиланишича:

Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Институтнинг таъсисчиси, Беларусь миллий техника университети ва Республика касб-ҳунар таълими институти (Беларусь Республикаси) Институт фаолиятини ташкил этиш иштирокчилари ҳисобланади;

Институт Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлиб, юридик шахс мақомига эга бўлган давлат муассасаси шаклидаги олий таълим муассасаси ҳисобланади;

Институт олий малакали мутахассислар ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш билан шуғулланади;

Институт ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг таълим соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ амалга оширади;

Институтнинг таълим фаолияти 2020/2021 ўқув йилидан бошланади;

Институтга абитуриентлар, тадқиқотчилар ва тингловчиларни қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Беларусь Республикаси Таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда таъсисчи ва иштирокчилар томонидан ўрнатилган талаблар, тартиб ва муддатларга мувофиқ амалга оширилади;

Институтдаги таълим Ўзбекистон Республикаси ва Беларусь Республикаси давлат таълим стандартлари талабларига мувофиқ таъсисчи ва иштирокчилар томонидан тасдиқланган таълим дастурлари бўйича рус тилида амалга оширилади;

Институт битирувчиларига таълим якунлари бўйича Ўзбекистон Республикасида олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган Беларусь миллий техника университетининг олий таълим тўғрисида белгиланган намунадаги дипломи топширилади;

қайта тайёрлаш ва малака ошириш дастурларини ўзлаштирган тингловчиларга Ўзбекистон Республикасида тан олинадиган Беларусь Республикасининг ўрнатилган намунадаги ҳужжатлари (касб бўйича малака разряди берилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, олий таълим даражасида қайта тайёрлаш тўғрисидаги диплом, малака оширганлиги тўғрисида гувоҳнома) топширилади.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги уч ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига 2021 йилда Навоий шаҳрида Институтнинг саноатнинг устувор йўналишлари, инжиниринг, технологиялар ва IT-дастурлаш бўйича юқори малакали кадрларни тайёрлашга ихтисослашган филиалини ташкил этиш бўйича таклиф киритади.
Манба: Kun.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.