(O´zbek) «Tourism EXPO Japan 2019»да Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти намойиш этилмоқда

Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ахборот хизмати

“Tourism EXPO Japan” йилнинг туризм соҳасидаги энг йирик тадбирларидан бири бўлиб, унда дунёнинг 130 мамлакатидан 200 мингдан ортиқ тур-бизнес вакиллари ва ҳаваскорлар қатнашмоқда.

Япониянинг Осака шаҳрида “Tourism EXPO Japan 2019” кўргазмасига старт берилди. Япония саёҳат ва туризм агентлиги (JTTA), Япония сайёҳлик агентликлари уюшмаси (JATA) ва Япониянинг миллий туризм ташкилоти (JNTO) ҳамкорлигида уюштирилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, республикамизнинг Япониядаги ваколатхонаси ҳамкорлигида юртимизнинг миллий стенди намойиш этилмоқда.

Ўзбекистон стендида вакилларимиз “Tourism EXPO Japan 2019” меҳмонларига мамлакатимиз ҳудудларининг сайёҳлик салоҳияти ва республикада туризмнинг ривожланаётган турлари ҳақида батафсил маълумот беришмоқда. Бундан ташқари, кўргазма меҳмонлари тарқатма материаллар, жумладан журналлар, буклетлар, қўлланмалар ва мамлакатнинг сайёҳлик харитаси орқали Ўзбекистоннинг сайёҳлик имкониятлари билан таништирилмоқда.

Ўзбекистон миллий стендида 8 сайёҳлик компанияси, жумладан “Hyatt Regency Tashkent” меҳмонхонаси ва “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК учун алоҳида ўрин ажратилган.

Бундан ташқари, кўргазмада мамлакатимизнинг вино туризми салоҳиятини кўрсатиб бериш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси билан ҳамкорликда алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи “Ўзбекистон шампани” АЖ, “Фаровон” МЧЖ ва Қибрай “Шароб” илмий-экспериментал корхоналари биринчи марта иштирок этмоқда.

Маълумот учун: “Tourism EXPO Japan” йилнинг туризм соҳасидаги энг йирик тадбирларидан бири бўлиб, унда дунёнинг 130 мамлакатидан 200 мингдан ортиқ тур-бизнес вакиллари ва ҳаваскорлар қатнашмоқда.

“Tourism EXPO Japan” туризм ва саёҳат кўргазмаси минтақавий иқтисодиётда туризмнинг ўрнини ошириш, иш ўринларини яратиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ижтимоий фаровонликни таъминлаш борасида дунёнинг йирик тадбирларидан бири ҳисобланади. 

Кўргазма 27 октябрга қадар давом этади.
Манба: Kun.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.