(O´zbek) Turizmning katta imkoniyatlari

Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

      Бугун туризм дунё бизнесининг энг жадал ривожланаётган соҳаларидан бири ҳисобланади. Унинг турлари ва шакллари, қамров доираси кенгаймоқда. Кўплаб мамлакатлар туризмдан катта даромад олмоқда, Миср, Италия каби давлатларда эса у миллий бюджетнинг салмоқли қисмини ташкил этади. Ватанимиз ҳам дунё туризмининг йирик объектларидан бири сифатида машҳур, Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарлари эса Буюк ипак йўлининг таниқли марказларидир.Ўзбекистон сайёҳлик кўлами ва тарихий қадамжолари кўплиги бўйича дунёдаги етакчи ўн давлатдан биридир. Ўтган йили Самарқанд шаҳри жаҳондаги албатта бориб кўриш шарт бўлган элликта шаҳар қаторидан ўрин олди. БМТ Жаҳон сайёҳлик ташкилоти Ижроия кенгашининг 99-сессияси 2014 йилда Самарқанд шаҳрида ўтказилди ва анжуман қатнашчилари мамлакатимиз сайёҳлик салоҳияти, мавжуд имкониятлар билан танишиб, бу борада амалга оширилаётган ишларга юқори баҳо берди, – деб ёзмоқда ЎзА сайти. Жорий йилнинг 27-28 апрель кунлари “Дам олиш дунёси – 2015” халқаро Ўзбекистон сайёҳлик кўргазмасида Самарқанд вилояти фаол иштирок этиб, махсус диплом билан тақдирланди. Халқаро кўргазма меҳмонлари – дунёнинг турли мамлакатларидан келган туристик компаниялар раҳбарлари Самарқандга ташриф буюриб, бу шаҳар чиндан ҳам дунёнинг энг гўзал, тарихий обидаларга бой шаҳри эканини эътироф этди ва ҳамкорлик бўйича келишувларга эришди. 
   Туризм соҳасини ривожлантириш авваламбор, бу  – янги иш ўринларини яратиш, аҳоли даромадлари ва бюджетга тушумларни оширишдир. Қўшимча туристик хизматлар тармоғини яратиш туристларнинг кўп сонлилигидан олинадиган фойдага нисбатан катта иқтисодий натижа олишга имкон беради. Сайёҳликни ривожлантириш маҳаллий инфратузилмани модернизациялаш, коммунал объектлар ва тизимларни яхшилаш, замонавий коммуникацияни ривожлантириш, мазкур соҳа учун кадрлар тайёрлаш, атроф-муҳит ва маданий меросни сақлашга хизмат қилади.
     Мақолада айтилишича, бугунги кунда вилоятда фаолият кўрсатаётган туристик фирмалар Лондон, Берлин, Мадрид, Милан, Токио, Шанхай, Сеул, Москва каби йирик шаҳарларда ўтказилаётган ярмаркаларда фаол иштирок этиб, юртимизга хорижий сайёҳларни кенг жалб этишга муносиб ҳисса қўшмоқда. Ҳар йили ўтказилаётган анъанавий Тошкент халқаро сайёҳлик ярмаркасида ҳам Самарқанд вилояти вакиллари турли номинациялар бўйича ғолибликни қўлга киритмоқда. 
   – Мамлакатимиз туризм индустриясининг ривожида ўз ўрнига эга Самарқанд вилоятида туризмни ривожлантиришнинг 2016 йилгача бўлган манзилли дастури қабул қилинган, – дейди “Ўзбектуризм” миллий компанияси Самарқанд минтақавий бўлими бошқарувчиси Илҳом Сувонов ЎзА мухбирига берган маълумотида. – Дастурда вилоятда туристик ресурслардан оқилона фойдаланиш, кўрсатилаётган хизмат турларини кўпайтириш ва сифатини замон талабларига мослаштириш, сайёҳликнинг экологик, соғломлаштириш, агро ва фаол турларини ривожлантириш, ички туризмни қўллаб-қувватлаш, соҳа учун кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш юзасидан аниқ вазифалар белгиланиб, амалга оширилмоқда. Бунинг натижасида бир пайтлар саноқлигина меҳмонхона ва сайёҳлик фирмаси бўлган вилоятда ҳозир бир йўла 4 мингдан зиёд кишини қабул қилиш имконига эга тўқсондан ортиқ меҳмонхона, етмишдан зиёд сайёҳлик фирмаси фаолият кўрсатмоқда.2008 йилда вилоятдаги туристик ташкилотлар ва меҳмонхоналар томонидан 14 миллиард 600 миллионсўмлик сайёҳлик хизматлари кўрсатилган бўлса, 2014 йилда 100 мингга яқин чет эллик ва 60 мингдан ортиқ маҳаллий сайёҳларга кўрсатилган умумий хизматлар ҳажми 34 миллиард сўмдан ортиқни ташкил этди. 
       Сайтда ёзилишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 10 мартдаги “Ўзбекистон Республикасида туризмни ривожлантиришнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон экотуристик салоҳиятини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. Унга кўра, вилоятдаги Зарафшон давлат қўриқхонаси устувор ривожлантириш зонаси сифатида белгиланиб, бу масканда сайёҳликни ривожлантириш учун зарур шароитлар яратилмоқда. Ушбу йўналишда Ургут тумани “Юқори чинор”, “Минг арча” ва Тахтақорача довони атрофидаги дам олиш масканлари, Самарқанд туманининг Оҳалик тоғли қишлоғи, Нуробод туманидаги “Нурбулоқ” санаторийси атрофи, Пахтачи туманидаги Добус қалъа ўрни ва бошқа ҳудудларда ишлар олиб борилмоқда. 
        Бундан ташқари, йўл бўйи ва туризм инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида жорий йилда бир қатор музейлар атрофида, вилоят ҳудудидан ўтувчи М37, М39 автомагистраллари бўйида замонавий ва барча талабларга жавоб берадиган санитария-гигиеник узеллар, овқатланиш ва дам олиш масканлари қуриш режалаштирилган. Сайёҳлар келадиган объектларда WI FI зоналари ташкил этилади. 

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.