Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Қорақалпоғистон Республикасининг иқлим шароитида деҳқончилик қилиш ўзига хос тажриба ва маҳорат талаб этади. Кузги–қишки шўр ювиш, баҳорги суғориш ишларини маромида олиб борган деҳқоннинг кузда хирмони баланд бўлади.
Минтақани сув билан таъминловчи ягона манба – Амударёнинг қуйи қисмида жойлашган Хўжайли, Қанликўл, Шуманай, Қўнғирот ва Мўйноқ туманларига сув етказиб берувчи “Суенли” ирригация тизими бошқармаси томонидан олиб борилаётган ишлар ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, ҳосилдорликни ошириш имконини бермоқда.
Президентимизнинг 2013 йил 19 апрелдаги “2013-2017 йиллар даврида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бу борада муҳим дастуриламал бўлаётир.
Ўтган йили ҳудуддаги 23 минг гектардан зиёд ғўза, қарийб 17,5 минг гектар ғалла майдони, шунингдек, аҳолининг 43,7 минг гектар томорқа ерлари тўлиқ сув билан таъминланди. Бунга мавжуд сув йўлларини тозалаш, таъмирлаш ва қайта тиклаш орқали эришилди. Хусусан, 337 километрдан ортиқ коллектор-дренаж тармоқларининг таъмирланиши натижасида суғориладиган ерлар майдони 1 минг 350 гектарга кўпайди.
– Бу борадаги ишлар жорий йилда ҳам изчил давом эттирилмоқда, – дейди “Суенли” ирригация тизими бошқармаси бошлиғи Комил Алланазаров. – Хусусан, 463,6 километр масофадаги ирригация ва мелиорация тармоқларини таъмирлаш режалаштирилган. Ҳудуднинг ўзига хос жиҳати – ерости сувининг яқинлиги ва тупроқ таркибининг ўта шўрлангани сабабли куз ва қиш мавсумларида шўр ювиш ишлари изчил амалга оширилади. Бу йил баҳоргача 54 минг гектардан ортиқ ернинг шўрини ювишга эришилди. Мелиоратив ҳолати яхшиланган майдонларда айни пайтда экиш ишлари бошлаб юборилди.
енаж тармоқларининг таъмирланиши натижасида суғориладиган ерлар майдони 1 минг 350 гектарга кўпайди.