Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Саноат корхоналари ўртасида корпоратив алокалар ўрнатиш орқали республика маҳаллийлаштириш дастури ижросини таъминлашда вилоятимиздаги 26 та корхона иштирок этмоқда, – дейилади “Фарғона ҳақиқати”-“Ферганская правда” газеталари бирлашган таҳририяти сайтидан олинган маълумотда. Унда ёзилишича, 38 та лойиҳадан 22 таси бевосита ҳудудий тасарруфдаги корхоналар томонидан амалга ошириляпти.
Дастур доирасида мотор мойлари учун қўшимчалар, ногиронлар аравачалари, Асакадаги автомобиль заводи учун бутловчи қисмлар, суюлтирилган газ, цемент, битум ташиш тиркама цистерналари, лак-бўёқ, сендвич-панеллар, полиэфир тола маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда.
Марғилон механика заводида енгил саноат, нефть-газ тизимидаги корхоналарга эҳтиёт ва бутловчи қисмлар етказиб бериш ишлари жадал ривожланмоқда. Охирги 2-3 йил давомида бу ерда техник ва технологик қайта жиҳозлаш, модернизациялаш ишлари амалга оширилди. Муҳими, янги маҳсулот турларини ишлаб чиқариш қўшимча иш ўринлари яратилишига ҳам омил бўлмоқда.
Мазкур корхона дастурга киритилган биринчи йили берилган имтиёз ва афзалликларга таяниб ишлаб чиқариш бино ва иншоотлар капитал реконструкциядан чиқарилди. Жорий йил эса технологик модернизациялаш ишлари бажарилмоқда. Мазкур муваффақиятлар келгуси йил давомида ишлаб чиқариш кўламларини кенгайтириш ҳамда қўшимча иш ўринлари яратиш имконини беради.
Вилоятдаги олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари саноат корхоналари, тадбиркорлик субъектларида бўлиб, корпоратив алоқаларни мустаҳкамлаш, инновацион ғояларини ишлаб чиқаришга жорий этиш ва маҳаллий хом-ашё асосидаги маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил қилиш бўйича режали ишларни олиб бормоқдалар, – дейди мазкур мақола муаллифи.