(O´zbek) Ўзбекистон ТуркПАга қўшилади

Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

Жорий йил 18 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Туркий тилли мамлакатлар Парламент ассамблеясининг тўққизинчи ялпи мажлиси ишида қатнашди.

Сенат ахборот хизматига кўра, тадбир давомида Туркий тилли мамлакатлар Парламент ассамблеяси (ТуркПА) доирасида иштирокчи мамлакатлар ўртасида амалий ҳамкорликни янада ривожлантириш, ТуркПА фаолиятини кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Барча давлатлар делегациялари раҳбарлари Ўзбекистон делегациясининг ялпи мажлисдаги иштирокини қутлади ва бу туркий мамлакатлар учун навбатдаги тарихий воқеа сифатида баҳоланди.

Мажлис давомида Ўзбекистоннинг ТуркПАга келгусида қўшилиши мазкур ташкилотни янада мустаҳкамлаши, унга янада кўп куч-қудрат бериши, шунингдек ушбу ташкилотга аъзо давлатлар халқларини янада яқинлаштириш учун ташкилот имкониятларини кенгайтириши таъкидланди.

Ялпи мажлис якунлари бўйича қатор қарорлар қабул қилинди, жумладан, ТуркПА хотин-қизлардан иборат парламент аъзолари гуруҳини ташкил этиш ва унинг фаолияти, ташкилот Котибияти тўғрисидаги низомлар, туризм ва туркий халқлар дунёсининг номоддий маданий меросини муҳофаза қилиш тўғрисидаги модел қонунлар тасдиқланди.

Туркий тилли мамлакатлар Парламент ассамблеясининг навбатдаги мажлиси 2020 йилда Қозоғистонда бўлиб ўтади.
Манба: Kun.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.