(O´zbek) Ўзбекистон ва Жанубий Корея биопарчаланувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаради

Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

 

2019 йилнинг 2 октябрь куни куни Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасида Жанубий Кореянинг Seojin Industry компанияси делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.

Йиғилишда асосий эътибор Ўзбекистон Республикасида «Seojin Industry» компанияси технологиялари асосида биопарчаланувчи (тез парчаланувчи) гранулалар, пакетлар ва бошқа турли маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва ўзаро ҳамкорликка қаратилди.

Таъкидланишича, биопарчаланувчи гранула, бир марталик идишлар ва бошқа шу каби маҳсулотлар Жанубий Кореянинг ўзи учун ҳам янгилик эди. У сўнгги 5-6 йил ичида аста-секинлик билан ривож топди. Биопарчаланувчи маҳсулот таркибининг 40 фоизини маккажўхори крахмали ёки картошка крахмали ташкил қилиб, у тез парчаланувчи материал ҳисобланади.

Бугунги кунда дунё миқёсида пластик маҳсулотлар ва уларни қайта ишлаш долзарблигича қолмоқда. Айнан, биопарчаланувчи маҳсулот ишлаб чиқарувчи мазкур технология бир қатор кореялик компаниялар томонидан яратилди.

Учрашув давомида «Seojin Industry» компанияси Ўзбекистонда биопарчаланувчи гранулалар, пакетлар ва бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича лаборатория ташкил этиш таклифини илгари сурди. Бунда, ишлаб чиқариш жараёнида 100 фоиз миллий хом ашёдан фойдаланишни йўлга қўйиш эътироф этилди.

Таклиф этилаётган мазкур инвестиция лойиҳасининг қиймати 18 млн. АҚШ долларини ташкил этади. Шундан 3 млн. АҚШ доллари «Seojin Industry» компанияси, қолган маблағ эса Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан ажратилиши режалаштирилган.
Манба: Kun.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.