(O´zbek) Ўзбекистонда хусусий шериклар иштирокида тезкор автобанлар қурилади

Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистонда хусусий шериклар иштирокида тезкор автобанлар қурилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев томонидан 2 октябрь куни йўл хўжалигини ривожлантириш ва ушбу соҳага инвестицияларни кенг жалб қилиш масалаларига бағишланган йиғилишда айтиб ўтилди.

Президент матбуот хизмати хабарига кўра, йиғилишда автомобиль йўллари соҳасини тубдан ислоҳ қилиш учун манфаатдор вазирлик ва идоралар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузиб, 2020-2030 йилларда Автомобиль йўлларини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш зарурлиги таъкидланди. 

Ҳозирда Автомобиль йўллари қўмитасида ҳам буюртмачи, ҳам пудратчи, ҳам эксплуатация қилиш функциялари тўпланиб қолгани оқибатида тизимдаги корхоналар халқаро лойиҳаларда иштирок эта олмаяпти. Шу боис қурилиш ташкилотларини қўмита таркибидан чиқариб, улар негизида “Ўзавтойўл” акциядорлик компанияси ташкил этиш режалаштирилмоқда.

Шунингдек, хусусий шериклар иштирокида тезкор автобанлар қуришга катта эътибор қаратилади. 

Давлат раҳбари йўллар сифатини оширишни лойиҳалаштиришдан бошлаш кераклигини таъкидлади. Бунинг учун лойиҳа ташкилотларини кўпайтириш, уларнинг моддий-техника базасини ва кадрлар таркибини кучайтириш бўйича кўрсатма берилди.
Манба: Kun.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.