(O´zbek) Ўзбекистондан Россиянинг 10та шаҳрига янги автобус қатнови йўлга қўйилади

Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

Фото: ЎзА

Жорий йилнинг декабрь ойидан бошлаб Ўзбекистондан Россиянинг Москва, Самара, Петербург, Уфа каби 10 та шаҳрига мунтазам автобус қатнови йўлга қўйилади.

ЎзА’нинг ёзишича, “Uzavtotrans Service” МЧЖ корхонасига банклардан биридан олинган 20 миллион доллар кредит маблағи ҳисобидан Хитойнинг “Zhengzhou Yutong Bus Co Ltd” компаниясидан 168 дона замонавий автобус ва эҳтиёт қисмлар олиб келинган.

“Uzavtotrans Service” МЧЖ корхонаси томонидан келаси ой – декабрдан бошлаб Россиянинг 10 шаҳрига мунтазам автобус қатновлари йўлга қўйилиши режалаштирилмоқда.

– Айни пайтда 19 та маҳаллий ва 10 халқаро, жами 29 та йўналиш бўйича йўловчиларга хизмат кўрсатяпмиз, – дейди “Uzavtotrans Service” МЧЖ бош директори А.Ҳамролиев. – Келаси ойдан бошлаб халқаро йўналишлар яна 10 тага ортади. Йўналишларга замонавий 168 та автобус қўйилган.

Қайд этилишича, йўналишга чиқаётган автобус техник, ҳайдовчилар эса тиббий кўрикдан ўтказилади, автобусларнинг санитар ҳолати назорат қилинади. Қатнов жараёни GPS тизими орқали онлайн тарзда назорат қилиб борилади.


Манба: Kun.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.