(O´zbek) «Ўзбекнефтгаз» ва «Татнефть» қўшма корхона ташкил этишнинг асосий шартларини келишиб олди

Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

Фото: Ўзбекнефтгаз

Татаристон Республикаси президентининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида “Ўзбекнефтгаз”да Ўзбекистонда нефт ва газ саноати соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштириш учун “Татнефть” бош директори бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ матбуот хизматига кўра, учрашувда “Андижоннефть” конларида (Андижон, Полвонтош, Ғарбий Полвонтош) нефт қазиб олишни кўпайтириш бўйича қўшма корхона ташкил этишнинг асосий шартлари келишиб олинди.

Шунингдек, қўшма корхонанинг таъсис ҳужжатларини тайёрлаш ва рўйхатга олишни тезлаштириш бўйича келишувга эришилди.

Томонлар Тошкент яқинидаги инвестиция блокида геология-қидирув ишларини олиб бориш бўйича материалларни кўриб чиқиш ва қарор қабул қилишни, шунингдек, Тошкент шаҳридаги “Татнефть” бренди остидаги АЁҚШни реконструкция қилиш ва ишга туширишни тезлаштиришга келишиб олдилар.
Манба: Kun.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.