Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Ўзбекистон ҳукумати 2017 йилнинг биринчи чорагида халқаро молиявий институтлар ва донор мамлакатлар билан 611,47 млн долларлик заём келишувларини имзолади. Лойиҳаларнинг умумий қиймати 845,48 млн долларни ташкил этади. Молия вазирлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон биргина Осиё тараққиёт банки (ОТБ) билан 572,9 млн долларлик 4та битимни имзолади. Шу жумладан, Ўзбекистон «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш» лойиҳаси учун ОТБнинг 100 млн доллар маблағини жалб этди. Лойиҳа қиймати 133,3 млн долларни ташкил этади.ОТБ умумий қиймати 266,2 млн доллар бўлган «Қарши-Шаҳрисабз-Китоб йўналиши бўйича автомобиль йўлини реконструкция қилиш» лойиҳасига 198 млн доллар маблағ ажратди. Ўзбекистон ва ОТБ ҳамкорликда «Тошкент вилояти шаҳар ва туманларини сув билан таъминлаш ва оқова сув тизимини реконструкция қилиш (1-босқич)»лойиҳасини ҳам амалга оширмоқда. 143,8 млн долларлик лойиҳада ОТБ ҳиссаси 120,9 млн долларни ташкил этади.Бундан ташқари, ОТБ 240,9 млн долларлик «Мева-сабзавот етиштириш соҳасида қўшимча қиймат занжирини ривожлантириш» лойиҳасини амалга ошириш учун 154 млн доллар кредит тақдим этди.
Манба «kun.uz»