Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги «Қуёшли» болалар соғломлаштириш оромгоҳида Республика интеллектуал ривожлантириш оромгоҳининг 2-навбати иш бошлади.
Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши томонидан ташкил этилган тадбирда Халқ таълими вазирлиги мутасаддилари, таниқли олимлар, устоз ва мураббийлар, фахрийлар, ота-оналар иштирок этди.
Президентимиз раҳнамолигида ҳар томонлама баркамол авлодни тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилиб, ёшларнинг интеллектуал ривожланиши, жисмоний ва маънавий камолоти йўлида барча замонавий шароитлар яратилмоқда.
Республика интеллектуал оромгоҳининг очилишига бағишланган тадбир Ватанимиз мустақиллигининг 26 йиллигига бағишлаб «Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!» мавзусида ўтказилаётган маданий-маърифий тадбирга уланиб кетди. Унда юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, улкан бунёдкорлик ишларининг мазмун-моҳияти, навқирон авлодимизга қаратилаётган эътибор ва ғамхўрликнинг аҳамияти ҳақидаги видеоролик намойиш этилди.
Оромгоҳда дам олаётган ўғил-қизлар иштирокида тайёрланган куй-қўшиқлар, саҳна кўринишлари иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.
Манба uza.uz