Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Пахтакор туманида жорий йилнинг биринчи ярмида амалга оширилган 8 миллиард 185 миллион сўмлик янги лойиҳаларнинг 14 фоизи саноат, 39 фоизи хизмат кўрсатиш ва сервис, 10 фоизи қишлоқ хўжалиги соҳасига тўғри келди.
Натижада қўшимча 324 та янги иш ўрни яратилди. Туманда 316 та кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъекти фаолият юритмоқда. Жорий йилнинг ўтган даврида соҳа ривожи учун 11 миллиард 48 миллион сўмлик банк кредитлари ажратилди. Мустақиллик йиллари Президентимиз раҳнамолигида қишлоқ хўжалигида чуқур таркибий ўзгаришлар амалга оширилиб, замонавий мулкчилик шакли жорий этилди, экин майдонлари оптималлаштирилди, ҳосилдорлик оширилди, полиз ва мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш кўпайди, уни сақлаш ва қайта ишлаш кенг йўлга қўйилди. Бунинг самарасида қишлоқ хўжалиги экинларидан ҳар йили мўл ҳосил олинмоқда. Пахтакор туманида беш юзга яқин фермер хўжалиги 27 минг 280 гектар майдонда деҳқончилик қилади. Пахта, ғалла, боғдорчилик, чорвачилик ва балиқчиликка ихтисослаштирилган хўжаликлар бозорларимиз тўкинлигини таъминлаш баробарида хорижга ҳам маҳсулот чиқармоқда.