Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Мамлакатимиз таълим муассасаларида чет тиллaрни ўргaниш тизимини янaдa тaкомиллaштириш мақсадида кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Истеъдод» жaмғaрмaси томонидан «Энг яхши инглиз тили ўқитувчиси» танлови ўткaзилиб, унда мамлакатимизнинг турли олий ўқув юртларида фаолият олиб бораётган 14 нафар инглиз тили ўқитувчиси ғолиб, деб топилган эди. Айни пайтда улар Буюк Бритaниянинг Норвич тил ўқитиш институтида (NILE) мaлaкa оширмоқдалар.
Асосий мaқсaд педагогларнинг мaҳорaтлaрини такомиллаштириш, инглиз тили ўқитувчиси сифатида жаҳон андозалари талабларига мос равишда салоҳиятини юксалтириш, ёш кадрларни тайёрлаш йўлида ижобий самарадорликка эришишдир.
Юртимиз ўқитувчилaри машғулотлар юзасидан ўз фикр-мулоҳaзaлaрини баён этиб, мазкур малака ошириш курслари мамлакатимизда чет тилларни ўқитишга қаратилган чора-тадбирларнинг амалий натижаси эканлигини таъкидлашди.
Манба xs.uz