(O´zbek) Plastik kartalar soni 3 millionga etdi

Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     «Агробанк» АТБ янги хизмат тури – қисқа масофадан тўлов карталар жорий этиб, Андижон вилоятида cиновдан ўтказди. У орқали шаҳар жамоат транспортида йўл ҳақи тўловлари тез ва қулай амалга оширилади. Ҳозирда 30 мингта ана шундай карта ва 300 дона терминал юртимизнинг бошқа ҳудудларида ҳам амалиётга жорий этилмоқда. Банк томонидан олиб борилаётган кенг кўламли ишлар Миллий матбуот марказида “Агробанк” акциядорлик тижорат банки томонидан ўтказилган “Пластик карта тизимини такомиллаштириш, бу борадаги инновацион ғоялар ва уларни ривожлантириш асослари” мавзуидаги матбуот анжуманида маълум қилинди. Жорий йилнинг 1 ноябрь ҳолатига кўра, банк пластик карталари сони 3 миллионтага етди. Хўжалик юритувчи субъектлар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорларга қулайликлар яратиш учун 19 мингтага яқин корпоратив пластик карта муомалага чиқарилди. Матбуот анжуманида “Agrobankmobile” мобиль иловаси орқали мижозларга кредит ажратиш, тўловларни амалга ошириш имкониятини яратиш, “Ягона халқаро процессинг маркази” билан ҳамкорликда “GlobUz” тизимини амалиётга татбиқ қилиш, VISA, Union Рау, Маster сагd ва бошқа халқаро пластик карталар тизимлари билан ҳамкорликни янада ривожлантириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берилди.

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.