(O´zbek) Tizim istiqboli

Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Маълумки, энергетика тизимининг ишончли фаолият кўрсатиши ҳудудлар инфратузилмасини тубдан яхшилаб, янги тармоқлар ташкил этиш, ишлаб чиқариш жараёнларини узлуксиз ва барқарорлигини таъминлашга хизмат қилади. Буни «Навоий иссиқлик электр станцияси» АЖ фаолияти мисолида ҳам кўриш мумкин. Корхонанинг эски энергоқурилмалари ўрнини ихчам ва тежамкор замонавий технологияларга асосланган буғ-газ қурилмалари эгаллади. Электр станциясида 2009-2012 йилларда қуввати 478 мегаваттли замонавий буғ-газ қурилмаси лойиҳаси муваффақиятли амалга оширилди. Натижада, йилига 500 миллион метр куб табиий газ ёқилғиси иқтисод қилинмоқда. 2 мингга яқин ишчи меҳнат қилаётган корхонада қувватларни реконструкция қилишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Корхонада айни дам 450 мегаватт қувватдаги янги станция барпо этиш ишлари авжида. Умумий қиймати 547 миллион доллар бўлган бу лойиҳа фойдали иш коэффиценти ва иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш ҳажмининг юқорилиги билан ажралиб туради. Шартли ёқилғи сарфи 236 граммни ташкил этиб, йилига 530 миллион метр куб табиий газни иқтисод қилиш имконини беради. Жумладан, Япониянинг “Mitsubishi” компанияси ўқув марказлари ва энергетика машинасозлиги корхоналари билан ўзаро тажриба алмашиш, малака ошириш йўлга қўйилган. Корхона нафақат электр энергияси таъминоти, балки, аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларига иссиқлик энергияси ҳам етказиб берувчи асосий манбадир. Айни пайтда барқарор ишлаётган 478 мегаватт қувватли буғ-газ қурилмасида соатига 40 гигакалория иссиқлик энергияси ишлаб чиқарилмоқда.

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.