Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Фармацевтика саноати иқтисодиётимизнинг жадал ривожланаётган тармоқларидан бири. Айни пайтда мамлакатимизда юздан зиёд фармацевтика корхонаси фаолият юритмоқда. Фарғона вилоятида фармацевтика саноатини ривожлантириш, замонавий ва рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш борасида салмоқли натижаларга эришилмоқда.
Учкўприк туманидаги «Top victory» МЧЖда маҳаллий хомашё асосида биологик фаол қўшимчалар ва табиий гиёҳлардан сифатли дори-дармон ишлаб чиқарилмоқда. Бугунги кунда жамият маҳсулотлари Тошкент шаҳридаги 71 ва бошқа вилоятлардаги 120 тадан ортиқ дорихонага етказиб берилмоқда.
Жамиятга қарашли беш гектар майдонда доривор ўсимликлар етиштирилмоқда. Қўқон давлат ўрмон хўжалиги билан имзоланган шартнома асосида хўжалик ерларида етиштириладиган шифобахш гиёҳлар жамиятга хомашё сифатида етказиб берилмоқда.
Манба uza.uz