(O´zbek) Yangi imkoniyatlar

Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ҳузуридаги Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ходимлари Вэйхай шаҳри импорт қилувчилар палатаси ва “ShinDaDong” компанияси вакиллари билан музокаралар ўтказди. Хитойлик тадбиркорлар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган озиқ-овқат маҳсулотларини Хитойга импорт қилишдан манфаатдор эканлигини билдирди. Музокаралар якунида Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг Хитойда ваколатхонасини очиш бўйича битим имзоланди. Айтиш жоизки, “ShinDaDong” компанияси Хитой бозоридаги йирик импорт қилувчилардан бири бўлиб, импорт ҳажмига кўра ушбу мамлакатнинг энг яхши 50 компанияси қаторига киради. Хитойнинг йирик савдо тармоқлари ва ритейл-компаниялари билан озиқ-овқат маҳсулотлари, кундалик истеъмол товарларини етказиб бериш бўйича ҳамкорлик қилади. Жамғарма ҳозирда Россия, Жанубий Корея, Италия, Болгария, Швейцария, Германия ва Испанияда ўз ваколатхоналарига эга. Мамлакатимиз кичик бизнес субъектлари экспорт географиясини кенгайтириш мақсадида жамғарма яқин келажакда Латвия, Сингапур, Португалия, Чехия, Люксембург, Польша, Буюк Британия, Кувайт ва бошқа давлатларда ўз ваколатхоналарини очишни режалаштирган. Жамғарманинг хориждаги ваколатхоналари мамлакатимиз тадбиркорлик субъектларига ўз маҳсулотларини экспорт қилишда ҳар томонлама мадад бўлмоқда.
Манба: «ЎзА»

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.