Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Жорий йилда янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури асосида Самарқанд вилоятида 76 минг 600 кишини ишга жойлаштириш режалаштирилган.
Жумладан, Пайариқ туманида йил давомида 1 минг 800 дан ортиқ иш ўрни яратилиб, биринчи навбатда касб-ҳунар коллежлари ва олий ўқув юртлари битирувчилари бандлигини таъминлаш кўзда тутилган. Шунингдек, муддатли ҳарбий хизматни ўтаб қайтадиган 200 дан ортиқ ёш учун квота иш ўринлари тайёрлаб қўйилган.
Яратиладиган иш ўринлари асосан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари, фермер хўжаликлари ва қисман ижтимоий соҳа муассасаларига тўғри келади. Бу борада туман ҳокимлиги ва мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда иш олиб бориб, дастур параметрларининг ўз вақтида ва тўлиқ бажарилишини таъминлаш чораларини кўрмоқда.
Йил давомида тумандаги касб-ҳунар коллежлари ва маҳаллаларда бўш иш ўринлари ярмаркалари ўтказиш, вақтинча ишсиз фуқароларни касбга ўқитиш ва қайта тайёрлаш, ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этиш ҳам кўзда тутилган.