(O´zbek) Улар умидимиз ва нажотимиздир

4/2020

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Бу дунёда ҳар қандай бойлик инсон соғлиғи олдида ўз қийматини йўқотгани каби ҳеч бир касбни масъулият ва шараф борасида шифокорликка менгзаб бўлмайди. Айниқса, тождор вирус сабаб Ер юзи бўйлаб гўёки ҳаёт тўхтаб қолгандек мавҳум сукунат ҳукм сурганида, ҳамма иссиқ жонини ва ўз яқинларини асрамоқ учун остона ҳатлаб, уйдан чиқмаган бир шароитда айнан шифокорлар кўринмас ёвга қарши биринчилардан бўлиб жанг майдонига тушдилар.
Мана шундай оғир синовдан мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизими ходимлари ҳам муносиб ўтмоқда, десак, янглишмаймиз. Улар зиммасидаги ўзгалар ҳаёти учун жавобгарлик ҳисси бугун ҳар қачонгидан орт­ди. Пандемиянинг «жиловини» тортиш ва уни енгишда шифокорларга суянмоқдамиз. Умидимиз, ишончимиз, нажотимиз УЛАР бўлмоқда.
     Афсуски, коронавирусга чалинганлар орасида «O’zIA–ЭВУ» мухбири ҳам бор эди. Вақтинчалик COVID-19га карши курашишга ихтисослаштирилган Болалар суяк сили касалликлари санаторийсида даволанган ходимимиз ушбу шифо маскани Бош шифокори Озоджон КУЛИЕВ билан суҳбат асносида айни дамда кўпчиликни қизиқтираётган саволларга жавоб олди.
 
     – Озоджон Абдураҳмонович, авваламбор, сиз ва сизнинг тимсолингизда барча тиббиёт ходимларига соғлом ҳаётга қайтган юзлаб, минглаб инсонлар номидан миннатдорлик билдирмоқчимиз. Суҳбатимиз бошида сиз раҳбарлик қилаётган Болалар суяк сили касалликлари санаторийси ҳақида қисқача тўхталиб ўтсангиз.
     – Муассасамиз 1926 йилдан, яъни салқам бир асрдан буён фаолият кўрсатиб келади. Замонлар ўзгарди, неча авлод вакиллари бу ерда даволаниб, оиласи, яқинлари бағрига қайт­ди… Охирги ўн йилликка келиб санаторий деярли яроқсиз аҳволга ке­либ қолди. Биноларимиз, моддий-техник база ҳақида-ку, гапирмаса ҳам бўлади. 2012 йилда ўша пайтда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири бўлган Шавкат Мирзиёев муассасамизга келиб, вазиятни яқиндан ўрганди. Санаториймиз бутунлай янгидан барпо этилишида, энг замонавий шарт-шароитларни яратишда ўзлари бош-қош бўлди. Мана, кўриб турганингиздек, бугун шифо масканимиздаги имкониятларни ҳар қанча эътироф этсак арзийди. Болалар суяк сили касалликлари санаторийси республикада суякдаги сил ва йи­ринг­ли жараёнлар, суякларнинг но­тўғри ўсиши бўйича махсус даволаш ишларини олиб борувчи ягона марказ ҳисобланади. Бу ерда болалар нафакат даволанадилар, балки узоқ вақт ётганлари учун санаторийда ташкил этилган махсус мактабда таълим ҳам олишади.
     – Маълумки, юртимизда коронавирус пандемияси авжига чиқ­қанда кўплаб шифохоналар вақ­тинчалик COVID-19 касаллигини даволашга мослаштирилди. Сиз бошқараётган муассасада бу жараён қандай кечди?
     – Тўғрисини айтсам, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан санаториймизни COVID-19 касаллигига чалинган беморлар учун вақтинчалик мослаштирилган шифохонага айлантириш зарурати ҳақида айтишганида бироз ҳайрон бўлдим. Чунки ҳаммага маълумки, COVID-19га чалинганларни даволовчи клиникаларни ташкил этишнинг ўзига хос талаблари бор. Шунга қарамай вазирлик ёрдами билан барча ташкилий ишлар қисқа фурсатда бажарилди. Санаторийдаги беморлар зудлик билан уйларига жўнатилди ва Тошкент вилоятидаги Ўртасарой карантин зонасидан биринчи куни 190 нафар беморни қабул қилиб олдик.
     – Шифохонани коронавирусга қарши курашишга мослаштириш учун кучларни сафарбар этишга қанчалик тез муваффақ бўлдингиз? Бунинг учун регламент яратилганмиди?
     – Яширмайман, коронавирусни даволашга мослаштирилган вақтин­чалик шифохонани ташкил этишда қатор қийинчиликлар билан юзма-юз келдик. Жамоамиз билан суткалаб ухламадик. Шу ўринда алоҳида таъ­кид­лашим керак, соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасадди ходимлари ва Мирзо Улуғбек тумани ҳокими Шавкат Иргашев бошчилигидаги масъуллар мавжуд қийинчиликларни ҳал этишда елкама-елка туриб бизга ёрдам беришди.
     – Ўтган даврда бу ерда коронавирусга чалинган қанча бемор даволанди?
     – Шифохонамиз коронавирус билан касалланган беморларга мос­лаштирилган ҳолда иш бошлаганидан буён, яъни 5 июлдан 5 августга қадар 557 та бемор даволанди. Уларнинг 90 фоизи саломатлигини тўлиқ тиклади.
     – Бунда, табиийки, ходимларингиз – шифокорлар, ҳамширалар ва санитарларнинг ҳам ҳиссаси катта бўлса керак?
 
 
Сиз интервьюнинг тўлиқ матнини журналнинг босма нашрида ўқишингиз мумкин.

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.