(O´zbek) Юксалиш омили

1/2020

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     «Hamkorbank» АТБ мустақил Ўзбекистоннинг чет эл капитали иштирокидаги тўнғич, энг муҳими, ўзига хос мавқе ва обрў-эътиборга эга банкларидан бири. У қарийб 29 йилдан буён самарали фаолият юритиб, ўзининг йирик компаниялар, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик корхоналари, микрофирмалар, ишбилармонлар ва жисмоний шахслардан иборат мижозлари ишончини ҳар томонлама оқлади. Бугунги кунда эса уларга ўнлаб юқори сифатли ва технологик банк маҳсулотлари ҳамда молия хизматларини таклиф этиб, эҳтиёжларини тўла-тўкис қондиришга интилмоқда. Шу зайл миллий иқти­содиётимизнинг реал секторини кредитлаш, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва янги иш ўринлари яратиш, техник ва технологик модернизациялаш билан боғлиқ лойиҳаларни молиялаштиришга катта ҳисса қўшмоқда, тадбиркорларни молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлашда фаоллик кўрсатмоқда.
     Ана шу боис бизнинг ушбу банк бошқаруви раиси Жасур ҲАСАНОВ билан суҳбатимиз муассасанинг ҳозирга қадар босиб ўтган йўли, бугун амалга ошираётган ишлари ва келгуси режалари ҳақида бўлди.
 
     – Ҳурматли Жасур Ибрагимович, маълумки, «Hamkorbank» АТБ ўз фаолиятини бошқа банкларга нисбатан бирмунча олдинроқ, аниқроғи, 1991 йили «Андижонбанк» номи остида бошлаган эди. Эндиликда у кенг тизимли ва катта салоҳиятли молия муассасасига айланди. Хўш, бу ютуқлар замирида қандай саъй-ҳаракатлар мужассам?
     – Республикамизда замонавий банк тизимини яратиш босқичма-босқич амалга оширилди. Масалага шу нуқтаи назардан ёндашсак, «Hamkorbank» ҳам ўзига хос ривожланиш тарихига эга. У эндигина таъсис этилган кезларидаёқ банк хизматлари бозорида ўз ўрнига, мижозлар ўртасида эса катта обрў-эътиборга эга бўлди. Ўша даврда ходимлари анча кам бўлса-да ҳар бири ўз ишининг устаси эканлиги, касби ва бурчига содиқлиги ҳамда меҳнат­севарлиги билан ажралиб турарди.
     Орадан ҳеч қанча ўтмай банк турли халқаро ва маҳаллий ассоциация фондларига аъзо бўла бошлади. Жумладан, Россия банклар ассоциацияси сафига қўшилди. Чунки ис­тиқлолнинг дастлабки йилларида банк сектори ҳам тараққиёт сари дадил қадамлар ташлаган, лекин улар учун зарур методологиялар, йўриқ­номалар ва бошқа меъёрий манбалар базалари ҳали рисоладагидек шаклланмаганди. Бундай вазиятда ассоциацияларга аъзо бўлиш муҳим аҳамият касб этиши табиий эди.
     1994 йили Андижон вилоятида банкимизнинг Шаҳрихон филиали, пойтахтимизда эса Тошкент филиали очилди. Бу унинг ўз филиаллари тар­моғини ривожлантириш йўлидаги биринчи қадами бўлди. Ҳозирга келиб мамлакатимизнинг турли ҳудуд­ларида муассасамизнинг 44 та филиали ва 130 дан ортиқ минибанки ишлаб турибди.
     Банк XXI асрнинг дастлабки ­йи­лини ҳам муваффақиятли бошлади. Қам­ровни ҳар қачонгидан кенг­роқ олиб, «Андижонбанк» номини «Hamkor­bank» деб ўзгартирди. Ўша кезлар «PricewaterhouseCoopers» аудиторлик компанияси томонидан биринчи халқаро аудиторлик текшируви ўтказилди. Натижада халқаро ҳамкор­лик ривожи жадаллашди. Яъни Хал­қаро молия корпорацияси Ўзбекистон тарихида илк бор «Hamkor­bank»ка ҳукумат кафолатисиз кредит, Жаҳон банки ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки эса кредит линиялари тақдим этишди. Жамоамиз талай йўналишларда шунга ўхшаш қувончли натижаларга эришди.
     2013 йили банкимиз молия бозоридаги ўрнини янада мустаҳкамлаш ниятида ўз ребрендингини амалга оширди. Бу жараёнда фақатгина логотипи ва слоганини ўзгартириш билан чекланиб қолмай, барча филиалларда мижозларга хизмат кўрсатиш жараёнларини халқаро стандарт­ларга жавоб берадиган даражада ягона кўринишга келтирди. Эвазига қатор халқаро молия институтлари эътирофларига сазовор бўлди. Маса­лан, Осиё тараққиёт банки уни Ўзбекистондаги етакчи банк ва ишонч­ли ҳамкори сифатида тан олди. Германиядаги Commerzbank эса муассасамизни ҳужжатли операциялар ва халқаро савдони молиялаштириш соҳасида аъло даражадаги ҳамкор­лиги учун мукофотлади.
     – «Hamkorbank» 2014 йил чет эл сармояси иштирокидаги банк мақомига ҳам эга бўлганди. Айтинг-чи, бу муваффақият унинг янада равнақ топишига нечоғли таъсир кўрсатди?
 
 
 
Сиз интервьюнинг тўлиқ матнини журналнинг босма нашрида ўқишингиз мумкин.

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.