(O´zbek) Kichik biznes va xususiy tadbirkorlikning rivojlanishi

1/2017

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Ўзбекистон мустақилликка эришган дастлабки йиллардан бошлаб кичик бизнесни ривожлантиришга республикамиз иқ­тисодий салоҳиятини юксалтирувчи муҳим соҳалардан бири сифатида алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Мамлакатимизнинг Биринчи ­Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов мус­тақил тараққиёт даврининг бошида­ноқ кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш биз учун муҳим вазифа бўлиб қолиши хусусида алоҳида тўхталиб ўтганлар. Бунда иқтисодиётнинг мазкур соҳаси уч асосий масалани ҳал этишига ало­ҳида урғу берилган. Биринчидан, яқин 5–10 йил ичида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 50–60 фоизга яқинини ишлаб чиқа­риши керак. Иккинчидан, улар аҳоли бандлиги ва даромадлари ўсишининг энг муҳим манбаи бўлмоғи зарур. Учинчи масала – мулкдорлар син­фини мамлакатдаги сиёсий, иқтисо­дий ва ижтимоий барқарорликни таъминлайдиган асосий куч сифатида шакллантириш зарур.
Кичик бизнес капитал тақчиллиги шароитида кўп маблағ талаб этмайдиган хўжалик фаолияти сифатида ре­сурслар айланмасининг юқори суръ­атларини таъминлайди, иқтисодиёт­ни қайта қуриш, иқтисодий но­барқа­рорлик ва ресурслар чекланганлиги шароитида истеъмол бозорини шакл­лантириш ва уни тўлдириш муаммосини тез ҳамда тежамли тарзда ҳал этади. Кичик корхоналар истеъ­мол талаби ўзгаришига дарҳол мослаша­ди ва шу йўл билан истеъмол бозоридаги зарурий мувозанатни таъмин­лайди. Ҳозирги пайтда ушбу соҳа на­фақат иқтисодиётнинг ўсиш суръатларини жадаллаштиришда, балки мамлакатимиз учун ниҳоятда муҳим бўлган бандлик ва аҳоли даромадларини ошириш масалаларини ҳал этишда ҳам етакчи ўрин тут­моқда. Охирги йилларда республикамизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркор­лик билан шуғулланувчи корхоналар сони йил сайин ортиб бораётгани соҳанинг изчил ривожланаётганлигидан далолат беради.
     Кичик бизнес соҳасининг иқтисо­диётдаги аҳамияти – унинг рақобат муҳитини таъминлаш, йирик корхоналар учун маҳсулот ва хизматлар етказиб бериш, янги иш ўринларини яратиш ва иккиламчи бандликни таъ­минлаш, бозор тизимининг мослашувчанлигини ошириш, илмий-техникавий инқилобни жадаллаштириш, ресурсларни ишлаб чиқаришга сафарбар этиш; солиқ тушумлари ҳаж­ми­нинг ўсишини таъминлаш, аҳоли даромадлари даражасини барқарор­лаштириш каби омиллар билан белгиланади.
     Мустақиллик йиллари давомида кичик бизнес субъектларининг мамлакатимизда янги иш ўринларини таш­кил этиш, аҳолининг даромадлари ва фаровонлигини оширишнинг му­ҳим омили сифатидаги натижалари сал­моқли бўлиб бормоқда. Айниқса, кичик биз­нес ривожланиши учун алоҳи­да шарт-ша­роитлар яратилаётгани, со­лиқ, божхо­на ва бошқа тўлов имтиёзларининг белгиланиши, нисбатан ар­зон кредит ресурсларининг тақдим этилиши натижасида қисқа давр ичида кичик бизнес корхоналарининг сони сезиларли даражада ошиб борди. Ҳо­зирги пайтда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасида жами саноат маҳсулотларининг учдан бир қисми, қишлоқ хўжалиги маҳсу­лотла­рининг 98 фоизи ишлаб чиқа­рилмоқ­да. Иш билан банд жами аҳо­лининг 77 фоиздан зиёди мазкур тар­моқда меҳнат қилмоқда. Амалга оши­рила­ётган ислоҳотлар натижасида ки­чик бизнeс субъектларининг ялпи ички маҳсулoтдаги улуши 2015 йилда 56,7 фoизга етди. Ҳoлбуки, ушбу кўрсаткич мустақилликнинг дастлабки йилларида 1,5 фоизни, 2000 йилда эса 31 фoизни ташкил этган эди, холос.
     Бундан ташқари, бошқа соҳаларда ҳам йилдан-йилга кичик бизнес ва ху­сусий тадбиркорликнинг улуши ор­тиб бормоқда. Масалан, биргина са­ноат соҳасини оладиган бўлсак, 2000 йилда ишлаб чиқарилган саноат маҳ­сулотларининг атиги 12,9 фоизи кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан ишлаб чиқа­рилган бўлса, 2015 йилга келиб бу кўр­саткич 40,6 фоизга етди. Бошқа соҳаларда ҳам шундай тенденцияни кузатиш мумкин.
     Сўнгги йилларда ҳукуматимиз то­монидан кичик бизнес ва хусусий тад­биркорликни молиявий қўллаб- қувватлаш бўйича амалга оширила­ётган тадбирлар натижасида мазкур соҳага тижорат банклари томонидан берилаётган кредитлар ва кўрсати­лаётган микромолиявий хизматлар ҳажми йилдан-йилга ўсиб бормоқда. Бунда асосий эътибор ки­чик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари бошланғич капиталини шакллантириш, уларнинг инвестиция лойиҳа­лари учун узоқ муддатли кредитлар ажратиш ҳажмлари­ни кенгайтириш, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг бизнес-режасини молиялаштириш, айниқса, қишлоқ жойларида иш ўринларини ташкил этишга мўлжалланган микромолиявий хизматлар ҳажмини сезиларли даражада оширишга қаратил­моқда.
     Шу билан бирга, мамлакатда янада қулай тадбиркорлик муҳитини яра­тиш доирасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш узлуксизлигини давом эт­тириш мақсадида ушбу сектор иш­ти­рокчилари учун мо­лия-кредит ресурсларидан кенг кў­ламда фойдаланишни таъминловчи бозор воситалари, механизмлари ва амалиёти та­ко­миллаштириб бо­рил­моқда.
     Хулоса қилиб айтганда, кичик биз­нес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг ривожланиши бўйича қу­йидаги хулоса ва таклифлар бериш мақсадга мувофиқ:
     ● жойлардаги кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг самарали фаолиятига халал бераётган, тўсқинлик қилаётган ёки қи­лиши мумкин бўлган муаммоларни мунтазам равишда ўрганиб бориш ва ўз вақтида бартараф этиш чора-тадбирларини кўриш;
     ● ҳудуддаги бўш ёки самарали фойдаланилмаётган бино ва иншоотлар тўғрисидаги аниқ маълумотларнинг қисқа муддатларда олиниши ҳамда уларнинг кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига тақдим этилиши жараёнларини самарали ташкил этиш;
     ● кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолияти учун янада қу­лай муҳит яратиш борасида ҳар бир ҳудуддаги ўзига хос хусусиятларни аниқлаш ва улардан келиб чиққан ҳолда мавжуд барча имкониятларни сафарбар этиш;
     ● кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш йўлидаги ҳар қан­дай бюрократик тўсиқларни бартараф этиш;
     ● ҳудуддаги кичик бизнес субъектларининг электр энергия, газ, сув ва канализация, иссиқлик таъминоти ва бошқа шу каби муҳандислик-комму­ни­кация тармоқларига уланиши жараёнларига эътибор қаратиш ҳамда бу борадаги илғор тажрибаларни қўл­лаш;
     ● маҳаллаларда оилавий бизнес­ни ривожлантириш бўйича мавжуд имкониятлар ва уларни рўёбга чиқа­риш йўлларини аниқлаш, шу асосда оилавий бизнесни ташкил этишнинг намунавий шаклларини тавсия этиш ва қўллаб-қувватлаш;
     ● ҳудудда фаолият юритаётган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини фаолият йўналиш­лари бўйича таркибини такомиллаш­тириш чора-тадбирларини қўл­лаш, са­ноат соҳасида, юқори теxнология­ларни талаб этадиган замонавий ишлаб чиқариш тармоқларини ташкил этишда, илғор илм-фан ютуқ­ла­рига асосланган кичик бизнес ва xусусий тад­биркорликни ривожлантиришни рағбатлантиришнинг турли йўл ва чо­раларини излаб топиш;
     ● ҳудуддаги экспортга маҳсулот чиқарувчи кичик бизнес ва xусусий тадбиркорлик субъектларига ёрдам кўрсатиш ва рағбатлантириш орқали уларнинг ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги иштирокини кенгайтириш;
     ● кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни ички ва ташқи бо­зорда рақобатлаша оладиган, сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатишини изчил йўлга қў­йиш;
     ● кичик бизнес субъектларига кредит беришда олдинги кредитларнинг қайтарилиш тўғрисидаги маълумотларини синчиклаб ўрганиш ва ўз вақтида кредитларни тўлиқ қайтарган тадбиркорлик субъектларига маълум бир имтиёзлар бериш (масалан, кредитнинг фоиз ставкасини камайтириш, кредит миқдорини ошириш, кредит тўлов муддатини узайтириш, солиқ тўловлари ставкасини камайтириш ва ҳ.к.).
     Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантириш миллий иқтисодиёт­нинг барқарор суръатларда ўсишига замин яратиб, аҳоли бандлигини таъ­­минлаш ва унинг турмуш фаровонлиги даражасини юксалтиришда му­ҳим манба бўлиб хизмат қилади.
 
 
Жўрабек УМЕДОВ,
мустақил тадқиқотчи

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.