2021 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон ички валюта бозорида хорижий валютадаги умумий таклиф ҳажми 9,8 млрд, талаб эса 11,3 млрд долларни ташкил этди. Бу ҳақида Марказий банк шарҳида сўз боради.
Хусусан, хўжалик юритувчи субъектлар 4,6 млрд доллар, банклар ва жисмоний шахслар 3,7 млрд доллар (2020 йилда – 2,4 млрд доллар) сотилди. Давлат марказлашган ресурслари ҳисобидан эса 1,5 млрд долларлик чет эл валютаси сотилди.
Шунингдек, 6 ой ичида компаниялар 9,3 млрд, фуқаролар 2 млрд доллар сотиб олди. Халқаро пул ўтказмалари орқали мамлакатга 3,3 млрд доллар келиб тушди (ўсиш — 1,4 баробар).