Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Андижонда тиббиёт коллежларида ўтган ўқув йилида амалга оширилган ишлар ва 2016-2017 ўқув йилидаги муҳим вазифаларга бағишланган семинар бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ташкил этилган тадбирда Андижон ва Наманган вилоятларидаги тиббиёт коллежлари директорлари, уларнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари иштирок этди.
Йиғилишда таълим сифати ва маънавий-ахлоқий ишлар самарадорлигини янада ошириш, таълим жараёнига турли интерфаол усулларни жорий этиш орқали ёшларнинг фаоллигини, ташаббускорлиги ва интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, ўқувчилар ўртасидаги ижодий рақобатни кучайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Манба uza.uz