Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
2020 йилга келиб «Ўзбекенгилсаноат» АЖ ўз маҳсулотларининг экспорт салоҳиятини 2,5 млрд. АҚШ долларига етказишни режалаштирмоқда. Маълумотларга кўра, яқин йиллар ичида тизимда қиймати 2,2 млрд. доллар бўлган 132 та янги инвестицион лойиҳалар амалга оширилади. Шундан қарийб 50 фоизи хорижий сармоялар ва кредитларни жалб этишни назарда тутиб, 112та замонавий, юқори технологияли ишлаб чиқаришларни ташкил этиш ҳамда 20та амалдаги қувватларни кенгайтириш,модернизация қилиш ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш мўлжалланган.Мақсадли параметрларнинг амалга оширилиши экспорт салоҳиятини йилига 2,5 млрд.га қадар ошириш ва қўшимча 25 минг янги иш ўрнини яратиш имконини беради.
Манба: «kun.uz» cайти