Ватанимиз мустақиллигининг 26 йиллиги арафасида Қорақалпоғистон Республикаси Қораўзак туманидаги «Shamshirgaron effekt» масъулияти чекланган жамияти ўз фаолиятини бошлади. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг 290 миллион сўмлик имтиёзли кредити ёрдамида ташкил этилган ушбу корхонада эркаклар учун мавсумий кийимлар ишлаб чиқарилмоқда. Тикиш-бичиш ишларига 30 га яқин маҳаллий хотин-қиз жалб этилган. Эътиборлиси, корхона маҳсулотлари ички бозордан ташқари, хорижий давлатларга ҳам экспорт қилинмоқда.