Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
«Соғлом она ва бола йили» давлат дастури ижроси доирасида Ибн Сино жамоат фонди томонидан ижтимоий акция ўтказилди.
Халқ таълими вазирлиги, Тошкент врачлар малакасини ошириш институти ҳамда қатор халқаро ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда юртимизда ёш авлод таълим-тарбияси ва баркамоллиги йўлида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар юксак самаралар бераётгани таъкидланди.
Акция доирасида эҳтиёжманд оилалар фарзандлари, ногиронлар ҳолидан хабар олинди. Уларга ижтимоий ёрдам кўрсатилиб, маънавий қўллаб-қувватланди. Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, улар бераётган улкан самаралар хусусида маълумот берилди.
Манба uza.uz