(O´zbek) Jahon banki proteksionizm siyosati jahon iqtisodiyotiga zarba berishi mumkinligini bildirdi

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

Алоҳида давлатларнинг протекцион чоралари бошқа давлатлар томонидан занжирли реакция вужудга келишига сабаб бўлиши мумкин, бу эса жаҳон иқтисодиёти ўсишининг секинлашишига олиб келади. Бу ҳақда Жаҳон банки президенти Жим Ён Ким шанхайда очилган Хитой импорт маҳсулотлари халқаро кўргазмасида айтди.
«Жорий йилда савдонинг глобаллашуви секинлашди, кейинги икки йилда эса протекционизм сиёсатига ўтиш суръати тезлашганини кўрмоқдамиз. Бож киритишнинг авж олиши жаҳон иқтисодиёти ўсиши суръатларига таъсир кўрсатади ҳамда қашшоқликни бартараф этишнинг секинлашишига олиб келади», — деди у.
Унинг сўзларига кўра, «эркин савдодан юз ўгириш ривожланаётган ва ривожланган давлатлардаги қашшоқ оилаларга зарба бўлиб тушади. протекцион савдо чоралари эса занжирли реакцияни келтириб чиқаради, чунки бошқа давлатлар ҳам худди шундай чора кўришга мажбур бўлади.
ХХР раиси Си Цзиньпин ҳам бу ҳақда ўз фикрларини баён этди.
«Жаҳон иқтисодиёти чуқур ўзгаришларни бошидан кечирмоқда. Протекционизм ва бир томонлама ёндашув авж олмоқда. Эркин савдо тизими зарба остида қолмоқда, беқарорлик ва мавҳумлик сақланиб қолмоқда», — деди у.
Си Цзиньпиннинг айтишича, буларнинг бари халқаро ҳамжамиятдан бу ҳолатларга қарши биргаликда ҳаракат қилишни талаб қилади. 
«Барча давлатлар очиқлик сиёсатини олиб боришлари, протекционизм ва бир томонлама ёндашувга қатъиян қарши чиқишлари, барча мамлакатлар иқтисодиётининг интеграциялашувига ҳаракат қилишлари даркор», — деди Хитой раҳбари.
ХХР раиси шунингдек, барча давлатларни Жаҳон савдо ташкилоти қоидаларига қатъий амал қилишга чақирди.

Manbaa: kun.uz

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.