Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
«Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракатининг пойтахтимиздаги Мирзо Улуғбек тумани кенгаши томонидан ташкил этилган «Камолот» эътирофи» лойиҳасининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Мирзо Улуғбек тумани ҳокими ўринбосари, туман хотин-қизлар қўмитаси раиси Д.Обидова, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Тошкент шаҳар кенгаши раиси А.Жумабоев ва бошқалар мамлакатимизда мустақилликнинг илк кунларидан бошлаб давлатимиз томонидан ёшлар масаласига алоҳида эътибор қаратиб келинаётганини таъкидлади. Биринчи Президентимиз Ислом Каримов имзолаган илк қонунлардан бири ёшларга оид экани ҳам буни яққол тасдиқлайди.
Тадбирда «Баркамол авлод» болалар ижодиёти маркази ўқувчиларининг ижодий ишлари кўргазмаси ҳам ташкил қилинди.
Ёшлар ижросидаги куй ва қўшиқлар йиғилганларга кўтаринки руҳ бағишлади.
Манба uza.uz