Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Мамлакатимизда Юртбошимиз томонидан мустақиллигимизнинг дастлабки йилларидан бошлаб ёш оилаларни қўллаб-қувватлашга эътибор берилмоқда. Барча вилоятларда қурилиши кенг тус олган уйлар ёшлар манфаатларига хизмат қиладиган, уларнинг маънавий жиҳатдан етук бўлишлари, ижтимоий ҳимояланган меҳнат билан шуғулланиши ҳамда фаровон ҳаёт кечиришлари учун хизмат қилмоқда. Санъат, адабиёт, спорт соҳаси ва бошқа йўналишларда юксак натижаларга эришаётган ёшларга атаб ҳукуматимиз томонидан ўтган йиллар давомида Андижонда 128 та «Камолот уйлари» қуриб битказилди. Мустақиллигимизнинг 25 йиллиги арафасида Андижон шаҳрида 90 та хонадондан иборат ана шундай уйлар ўз эгаларига топширилди.
Манба кун.уз сайти