Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Самарқанд вилоятида ўтган йили 137 та агрофирма ташкил этилганди. Уларга деҳқон-фермер хўжаликлари ва шахсий томорқачиларни чорва моллари, қишлоқ хўжалиги экинлари уруғи, мевали дарахт кўчатлари билан таъминлаш учун «Микрокредитбанк»нинг вилоят филиали қарийб 21,5 млрд сўм кредит ажратганди. Бу йил эса вилоят бўйича мазкур тузилмага 68,6 млрд сўм кредит маблағлари йўналтириш режалаштирилмоқда.
Бу эса, ўз навбатида, қишлоқ хўжалиги тармоқларини ривожлантириш, ишлаб чиқаришда замонавий технологияларни жалб қилиш ҳисобига ички бозорни сифатли истеъмол моллари билан тўлдириш, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишловчи корхоналарни ташкил этиш ва асосийси аҳоли бандлигига эришишга хизмат қилади.
zarnews.uz сайти