(O´zbek) «Автомобиллар нархи асосли ва ҳозирги вазиятда нархни пасайтириш имконсиз». UzAuto Motors баёнот билан чиқди

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

2020 йил 19 август куни Монополияга қарши кураш қўмитасида UzAuto Motors’га нисбатан “Рақобат тўғриси”даги Қонун бузилиши белгиларига нисбатан очилган иш бўйича навбатдаги тинглов ўтказилди. 

UzAuto Motors хабарида айтилишича, баҳсли масалаларни асослаш учун зарур қўшимча материалларни тайёрлашга муддат қисқа эканлиги туфайли компания томонидан иш кўриб чиқилиши кейинроққа қолдирилишини сўраб илтимоснома йўлланган. 

Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан иш бир тарафлама кўриб чиқилди, унинг якунида нотўлиқ маълумотларга асосланган қарор қабул қилинди, дейилади баёнотда.

Қайд этилишича, автомобилларни ишлаб чиқариш мураккаб жараён бўлиб, уни ўрганиш етарлича вақт талаб этади. 

“UzAuto Motors фаолиятини янада чуқурроқ ва асослироқ ўрганиш келгуси суд муҳокамалари давомида мумкин бўлади – компания ўзининг ушбу ҳуқуқидан фойдаланишни режалаштирган.

Шуни ҳам қайд этиш ўринлики, Монополияга қарши курашиш қўмитаси қошидаги махсус комиссия қабул қилган қарор узил-кесил ҳисобланмайди – кейинги хатти-ҳаракатлар суд муҳокамалари якунларидан келиб чиқиб белгиланади.

Ўз навбатида, компания автомобиллар нархи асосли эканлигини ва ҳозирги вазиятда нархни пасайтириш имконсизлигини маълум қилади”, — дейилади баёнотда.

Манба: Kun.uz

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.