(O´zbek) Банк-молия академиясига янги ректор тайинланган

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

Тимур Дамирович Ядгаров Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси ректори этиб тайинланган.

Академия расмий сайтидаги маълумотга кўра, Тимур Ядгаров ушбу лавозимда 1 июндан фаолият бошлаган.

Таъкидлаш жоизки, тайинлов ҳақида академия расмий сайтида ҳам, муассасани тасарруф этувчи Ўзмиллийбанк томонидан ҳам, Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-каналида ҳам маълумот берилмади.

Бир йил олдин БМА проректори Бахриддин Тавашшарович Бердияровга академия ректори вазифасини бажариш ҳам юкланган эди. Муассаса расмий сайтига кўра, Бахриддин Бердияров проректор лавозимидаги фаолиятини давом эттирмоқда.

Ректор тайинловидан бир ҳафта ўтиб, 8 июнь куни ҳукумат қарори билан Банк-молия академиясини ривожлантиришнинг 5 йиллик концепцияси тасдиқланган.

Академия расмий сайтида ректор Тимур Ядгаровнинг таржимайи ҳоли қуйидагича баён қилинган:

«1992 йилдан бошлаб бизнесни бошқаради. Халқаро савдо, банк-молия соҳасида бизнесга раҳбарлик қилган.

Harvard Business School ва Baden-Württemberg Export Academy профессорларидан таълим олган. Маркетинг ва стратегик бошқарувни ўрганган. Педагогика магистри, иқтисодиёт фанлари номзоди.

СКОЛКОВО халқаро бизнес мактаби, Москва давлат бошқарув университети (2013-2018) ва бошқа нуфузли олий таълим муассасаларида лидерлик ва ташкилий ривожланиш дастурлари бўйича дарс берган.

2003 йилдан модерация, фасилитация, тартибсизликни тизимга киритиш ва келишмовчиликларни бошқариш компетенциясига эга. 2004-2006 йилларда Капиталбанкда стратегия ва ходимлар бўйича директор лавозимида, 2007 йилда УРСА банк, 2009 йилда «Уютерра», 2010 йилда «Ilim Timber Industry» корхона ва банкларда М&A битимларни амалга ошириш жараёнида командаларни интеграция қилиш лойиҳалари раҳбари. 2011 йилда «Техносила» компанияси директорлар кенгашининг аъзоси сифатида қиймати бир миллиард доллардан ортиқ бўлган компанияларда долзарб саволларга жавоб топишга ёрдам берган.

Тимур Дамирович мафкура ва коммуникация соҳасида энг муҳим келишувлар яратиш имконини берадиган дунё бестселлери муаллифи Жон Кинг билан биргаликда ишлаб чиқилган «Tribal Leadership» малака ошириш дастури (2012-2020) мастер-мураббий ҳисобланади.

Унинг раҳбарлигида амалга оширилган «CREDO-муваффақият маданиятига йўл» (2018-2020) дастури «Казактелеком» компаниясини энг яхши ходимларига шахсий қадриятларнинг корпоратив қадриятлар билан алоқасини ҳамда инновацион ғояларини амалга оширишга ва миллионлаб АҚШ долларида баҳоланган иқтисодий самарани яратишга ёрдам берди.

Евросиё марказий депозитарийлари ассоциацияси ташаббускори (2001). Россия иқтисодиёт жамғармаси (Россия) ва «One million acts of innovation» (Канада) асосчиларидан бири. Ўзбекистон Республикаси капитал бозорини ривожлантириш агентлиги эксперт Кенгаши аъзоси». 

Манба: Kun.uz

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.