(O´zbek) Bank — tabrirkorga ko‘makchi

Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

    Самарқандда “BankExpo – 2015” банк технологиялари, асбоб-ускуналари ва хизматлари миллий кўргазмаси бўлиб ўтди.
 
    Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида “Банк мижоз учун” шиори остида ташкил этилган тадбирда вилоятдаги кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари, мазкур фаолият билан шуғулланиш истагида бўлган аҳоли вакиллари, касб-ҳунар коллежлари битирувчилари иштирок этди.
 
    Кўргазма аввалида вилоятдаги тижорат банклари, лизинг ва суғурта компаниялари фаолияти, улар томонидан кўрсатилаётган хизматлар, тадбиркорлик субъектлари учун яратилган имконият ва имтиёзлар ҳақида маълумот берилди. Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган фуқаролар бизнес режа тузиш, банк кредитларидан фойдаланиш бўйича мутахассислардан зарур тавсия ва маслаҳатлар олди.
 
    – Кейинги йилларда Самарқанд вилоятида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг жадал ривожланиши ҳамда ялпи ҳудудий муҳсулотда соҳа улушининг ортиб боришида банкларнинг ҳам муносиб ҳиссаси бор, – дейди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарма бошлиғи ўринбосари Отабек Азимов. – 2014 йилда банклар томонидан мазкур тармоқ учун ажратилган кредитлар ҳажми 2000 йилга нисбатан олти баробар ўсгани ҳам бунинг яққол исботидир. Шунингдек, касб-ҳунар коллежи битирувчилари бизнес режаларини молиялаштириш, уларга зарур услубий ва амалий ёрдам кўрсатиш борасида ҳам банклар томонидан салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Банклар ва касб-ҳунар коллежлари ўртасида яқин ҳамкорлик йўлга қўйилган. Бунинг натижасида ўтган йили коллеж битирувчиларига 2013 йилга нисбатан 1,4 баробар кўп, яъни 25 миллиард 500 миллион сўмдан зиёд имтиёзли кредит маблағлари ажратилди. Жорий йилда эса бу рақам яна ҳам ошиши кутилмоқда.
 
     Тадбир доирасида тижорат банклари томонидан вилоятнинг чекка ва аҳоли зич жойлашган ҳудудларида фаолият кўрсатаётган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари, ишлаб чиқариш микрофирмалари, деҳқон ва фермер хўжаликлари, ёш тадбиркорлар ва касб-ҳунар коллежи битирувчиларининг аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш бўйича ўтказилган танловнинг элликдан зиёд ғолибларига имтиёзли кредит олиш ҳуқуқини берувчи сертификатлар топширилди.
 
   – Бу йил Самарқанд темирйўл транспорт коллежини битираман, – дейди Пахтачи туманидан Авазбек Олимов. – Ўқишдан сўнг ўз бизнесимни йўлга қўйиб, чорвачилик билан шуғулланиш ниятим бор. Бунинг учун банк кўмагида лойиҳа ҳам ишлаб чиққанман. Бугун ушбу лойиҳам қўллаб-қувватланиб, 7 миллион сўм кредит олиш ҳуқуқини берувчи сертификатга эга бўлдим.
Кўргазма якунида бир неча йўналишлар бўйича фаол деб эътироф этилган банкларга Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг махсус дипломлари топширилди.
 
Ғ.ҲАСАНОВ,
ЎзА мухбири

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.