(O´zbek) Barcha zarur shart-sharoitlar yaratilgan

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Ургут туманида тубдан реконструкция қилинган «Чор чинор» болалар соғломлаштириш оромгоҳи фойдаланишга топширилди, — деб ёзилмоқда zarnews.uz сайтида.
     Ушбу мақолада айтилишича, оромгоҳнинг очилиш маросимида Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси кенгаши раиси Т.Норбоева, вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Н.Раббимова, Ургут тумани ҳокими Ҳ.Оқбўтаев мазкур муассасанинг бунёд этилиши, бу ерда амалга оширилган қурилиш-ободонлаштириш ишлари ҳақида сўз юритдилар. 
     Ургутнинг пурвиқор тоғлари бағридаги бу маскан Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси томонидан қайтадан қурилган юртимиздаги бешинчи болалар соғломлаштириш оромгоҳи ҳисобланади. Бу ерда федерация қошидаги «Касаба таъмир қурилиш» шўъба корхонаси қурувчилари бир йил давомида кенг кўламли бунёдкорлик, ободонлаштириш ишларини амалга оширдилар. Натижада жами 300 ўринли шинам ётоқхоналар, ошхона, тиббиёт хонаси, спорт майдончаси, иккита чўмилиш ҳавзаси, маънавият ва маърифат хонаси, мўъжаз саҳнага эга томошагоҳ қурилиб, дам олувчилар учун барча зарур шарт-шароитлар яратилди.
     Самарқанд вилоятининг турли ҳудудларидан келган уч юз нафарга яқин болажонлар янги оромгоҳнинг илк дам олувчилари бўлдилар. 
Умуман, жорий мавсум бошидан буён вилоятимиздаги 25 та доимий оромгоҳда 11 минг 200 нафардан ортиқ бола соғломлаштирилди, — дейди мазкур сайт муаллифи.

 

 

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.