(O´zbek) Бир қатор товарлар, жумладан, гўшт, сариёғ ва ун импорти бўйича божлар бекор қилинди

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Президент қарори билан беш турдаги товарлар, жумладан, гўшт, ёғ, ун, совун ва бошқаларни олиб кириш учун божхона тўловлари ставкалари бекор қилинди. Ҳозирда ушбу товарлар учун ставкалар 5% дан 20% гачани ташкил этади.
     Президент Шавкат Мирзиёев 30 декабрь куни Ўзбекистоннинг 2022 йилги давлат бюджети тўғрисидаги қонун ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорни имзолади.
     Ҳужжат билан мамлакатга олиб кирилаётганда 2022 йил 31 декабрга қадар божхона тўловларининг ноль ставкалари қўлланиладиган беш тоифадаги товарлар рўйхати тасдиқланди.
     Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг 1 майидан бошлаб ўсимлик мойи, кунгабоқар уруғлари ҳамда зиғир ва соя импорти, шунингдек, ўсимлик мойини ишлаб чиқариш ва (ёки) сотиш айланмасига (пахта ёғидан ташқари) ҚҚС ставкаси нолга тенглаштирилган эди.
     10 октябрдан 31 декабргача гўшт (мол, қўзи, товуқ), тирик ҳайвонлар (чорвачилик ва парранда) ва уларнинг сўйиш маҳсулотлари, картошка ва музлатилган балиқларни Ўзбекистонга олиб киришда ҳам ҚҚС тўлашдан озод этилди.
     Ҳукумат парламентга мазкур озиқ-овқат маҳсулотларини олиб кириш ва сотишда қўшилган қиймат солиғининг нол ставкасини тўрт ойга узайтириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини киритди.
Манба: gazeta.uz

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.