Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси Осиё чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичига саралаш баҳсида Бирлашган Араб Амирликларининг «Ал-Жазира» жамоасига қарши майдонга тушди.
“Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтган учрашувнинг дастлабки дақиқаларидан ҳужумкор ўйин намойиш этган Сергей Лушан шогирдлари 23-дақиқада ҳисобни очди. Бу вазиятда Воҳид Шодиев рақиб дарвозасини аниқ нишонга олди – 1:0. Аммо, биринчи бўлим якунланиши арафасида ҳакам томонидан «Бунёдкор» дарвозаси томон белгиланган пенальтидан Али Маҳбуд унумли фойдаланиб, ҳисобни тенглаштирди.
Иккинчи бўлимда ҳам футболчиларимиз майдонда фаол ҳаракат қилди. 52-дақиқада Сардор Рашидов навбатдаги голга муаллифлик қилди ва «Бунёдкор» жамоасининг 2:1 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади.
Шу тариқа “Бунёдкор” Осиё чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичига йўлланма олди. Энди футболчиларимиз «А» гуруҳида “Ал-Наср” (Саудия Арабистони), “Лаҳвия” (Қатар) ва “Персеполис” (Эрон) жамоалари билан баҳслашади.
Ж.ТОШХЎЖАЕВ,
ЎзА мухбири